Қандай ҳолларда 53 ёшдан аёлларга, 58 ёшдан Пенсия тайинланади.
Бугунги кунда кўпчилик фуқароларнинг пенсия ёшида ўзгариш бўлди мазмундаги саволлардан келиб чиқиб пенсия қонуни асосида муддатдан олдин пенсия тайинлаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 3 сентябрь 1993 йилдаги Қонуннинг 14-моддасида Технологиядаги ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ҳодимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар Бандликга кўмаклашиш маркази тақдимномаси асосида муддатдан олдин ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Умумий белгиланган ёшни 2 йилга қисқартирган ҳолда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Бахмал туман бўлими Пенсия, нафақа
ва бошқа тўловларни тайинлаш қайта
ҳисоблаш ва тўловларни ташкил қилиш
щўъбаси мудири А.Эшқуватов