Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » ПЕНСИЯЛАРНИ ВА ИШ ҲАҚИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

ПЕНСИЯЛАРНИ ВА ИШ ҲАҚИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

24 февраль 2022 йил
1 073
0

Қашқадарё

Пенсия миқдори

Пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, қуйидагилардан таркиб топади:

пенсиянинг таянч миқдоридан;

иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан;

пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан.

фукароларининг давлат пенсия   таминоти тўғрисидаги қонуннинг 26-моддасида асосан  пенсияларнинг таянч миқдорлари қуйдагича фукароларининг давлат пенсия   таминоти тўғрисидаги қонун билан пенсияларнинг қуйидаги таянч миқдорлари белгиланади:

а) ёшга доир пенсия учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун  ва  олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида;

б) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида;

г) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 50 фоизи миқдорида;

д) ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга ёки вафот этган ёлғиз онанинг болаларига, ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида.

   фукароларининг давлат пенсия   таминоти тўғрисидаги қонуннинг 27-моддасига асосан  Иш стажи учун пенсияларнинг оширилиши

Пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун  пенсияларнинг таянч миқдорлари қуйидагича оширилади:

а) ёшга доир пенсиялар — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

б) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

г) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун — боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида оширилади.

Отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробари миқдори доирасида амалга оширилади.

 фукароларининг давлат пенсия   таминоти тўғрисидаги қонуннинг 28-моддасига асосан Пенсияларга устама ҳақлар қўшиб хисобланиши

фукароларининг давлат пенсия   таминоти тўғрисидаги қонуннинг 26, 27 ва 29-моддаларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

а) I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;

б) II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;

г) кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;

д) I гуруҳ ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

е) II гуруҳ ёлғиз ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

ж) уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;

з) 1941 — 1945-йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 30 фоизи;

и) вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи.

к) Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — хизматларига қараб — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача.

л) ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

м) театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 50 фоизи.

фукароларининг давлат пенсия   таминоти тўғрисидаги қонуннинг 29-моддасига асосан  Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияни ҳисоблаб чиқариш

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар  фукароларининг давлат пенсия   таминоти тўғрисидаги қонуннинг (8, 18 ва 22-моддалар) бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар:

ёшга доир пенсиялар учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан;

I гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан;

II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 75 фоизидан;

оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан;

ҳам отаси, ҳам онасидан жудо бўлган (чин етим) ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

                                                                                                                      Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси

Бахмал туман бўлими Пенсия,нафака ва

бошка тўловларни тайинлаш кайта хисоблаш

ва тўловларни ташкил қилиш  шўъбаси 

шўъба мудири  Аббос Эшкуватов.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив