Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Судьяларнинг сайёр учрашуви

Судьяларнинг сайёр учрашуви

22 февраль 2022 йил
358
0

 

Жиззах вилоят судининг судьяси С.Қувватов ва Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Норқўзиев Бахмал тумани, “Сангзор” қишлоқ фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари, фермерлар ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Маърузачилар дастлаб суд-ҳуқуқ соҳасида охирги йилларда амалга оширилган ўзгаришлар, қабул қилинган қонунлар тўғрисда маълумот бериб, давлатимизда судларга бўлган ишончни ошириш, уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармони билан қабул қилинган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг “Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш” иккинчи йўналишининг 15-мақсадида “Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш” тўғрисида тўлиқ маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, судьялар томонидан инвеститция низоларини кўришга доир қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги низолар ва янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги қонун юзасидан тушунтириш бериб ўтилди.

Йиғилиш иштирокчилари “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўғрисидаги Президент фармонига қизиқиш билдиришиб, ўзларининг фикир мулоҳазалрини билдиришди.

Судларда фуқароларнинг қабули ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни такомиллаштириш юзасидан бир қанча амалий ишлар ташкил қилинганлигига тўхталиб, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича ҳафтанинг жума куни Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларида “ТАДБИРКОРЛИК КУНИ” деб белгилангани. Хар ҳафтанинг жуман куни узоқ ва чека ҳудудлардан келган мурожаат эгаларини қабул кунлари ва иш вақтидан қатъий назар қабул қилиш мақсадида шундай тартиб йўл қўйилгани айтиб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволарига маърузачилардан жавоб олиб, келгусида бу каби учрашувларни яна ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

 

А.Норқўзиев

Ғаллаорол туманлараро

иқтисодий суди раиси


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив