Давлат органлари сиздан сўраши тақиқланган хужжатлардан хабарингиз борми
2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан:
а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни:
руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
судланганлик;
манзил-маълумот ахбороти;
фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
турар жойнинг майдони;
солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
пенсия ва нафақа миқдори;
пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;
б) қуйидаги ҳужжатларни:
шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини каби хужжатларни талаб қилиши тақиқланади.
Бахмал туман ДХМ директори
Мансур Рахматуллаев