Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони амалда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23-мартадаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-6191 сонли Фармонига асосан 2021 ЙИЛ 1 ИЮНДАН ПЕНСИЯЛАРНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШДА БИР ҚАНЧА ШАРТ - ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛДИ.
Пенсияларни тайинлашда (2021 йил 1 июндан кейин янги пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинганда) - 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида ҳисобга олинади.
Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш учун доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш мумкин.
Уч йил ва ундан аввал тайинланган ёки қўшимча тақдим этилган ҳужжатларга асосан қайта ҳисобланган пенсиялар текширилиши (ўрганилиши) ҳамда улар бўйича ортиқча тўланган суммаларни ундирилишига йўл қўйилмайди.
Пенсияларни банк пластик картасига ўтказиш учун аризалар Пенсия жамғармаси бўлимига келмасдан тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловаси орқали расмийлаштириш мумкин
Ишламайдиган турмуш ўртоғи келгусида пенсия таъминотига эга бўлиши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаш имконияти яратилди.
ФУҚАРОЛАРДАН ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЛАБ ҚИЛИШ БЕКОР ҚИЛИНАДИ
- Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) нусхаси
- 2005 йилгача меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқловчи ҳужжат
- Фотосурат
- Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ВТЭК)нинг маълумотномаси
- Никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида (ЗАГС) гувоҳномаси
Юкоридаги фармон фуқароларнинг ортикча овворагарчиликларнинг олди олинганлиги яккол мисоли сифати кўриниб турибди.
Бахмал туман бюджетдан ташқари
пенсия жамғармаси бўлими