Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » "АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ

"АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ

28 октябрь 2024 йил
20
0

Президент томонидан 27.09.2024 йилда имзоланган "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-967-сонли Қонуннига асосан, қонунчиликда янги нормаларни акс эттириш, шунингдек маъмурий ислоҳотлар доирасида бир қатор республика ижро этувчи ҳокимият органларини қайта ташкил этиш мақсадида қабул қилинган.

Хусусан, Қонунга мувофиқ иш қидираётган шахслар томонидан меҳнат органларига ортиқча ҳужжатлар тақдим этилишига йўл қўймаслик, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар бериш механизмини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Шунингдек, иш берувчилар томонидан маҳаллий меҳнат органларига бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни, ходимларни бўшатиш тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда электрон тарзда тақдим этиш шартлари такомиллаштирилган.

Ўзгартишларга кўра, энди оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига киритилади.

 

Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти

Маматқулов Хусниддин Мамаражаб ўғли

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив