Респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Халқаро статистика конгресси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча давлатларга даврий равишда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишни тавсия этади. Мазкур тавсияларга кўра давлатлар ҳар 10 йилда камида бир маротаба аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказади.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбири кенг қамровли тадбир бўлиб, мамлакатда яшовчи барча аҳолига оид бўлган демографик ва ижтимоий-иқтисодий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёни бўлиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олиш – даврий оралиқда мамлакат ҳудудидаги ва унинг кичик аҳоли пунктларидаги аҳолининг расмий ҳисобга олиш бўлиб, барча аҳолининг ижтимоий ва демографик тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари- Респондентлар ҳисобланади.
Рўйхатга олиш варағи- кўрсатилган саволлар бўйича шахсга доир маълумотларни ёзиб олиш учун белгиланган шаклдаги бланка.
Рўйхатга олувчи ходимлар-Ўзбекистон Республикасининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўришга ва уни ўтказишга жалб этилган, махсус ўқувдан ўтган вояга етган фуқароларидир.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбири бошланганидан сўнг рўйхатга олувчи ходимлар рўйхатга олиш варағида кўрсатилган саволлар бўйича шахсга доир маълумотларни ёзиб олиш учун белгиланган участкадаги хонадонда яшовчи респондентлар билан сўров ўтказади.
Респондентлар қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганини, ушбу маълумотлардан кимва қандай тарзда фойдаланишини билиш;
ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш;
Рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномасини кўрсатишни талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса-рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик;
Рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Респондентлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга монелик қилмаслиги шарт.
Туман статистика бўлими