Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АХОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ 2023 ЙИЛДА ЎТКАЗИЛАДИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АХОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ 2023 ЙИЛДА ЎТКАЗИЛАДИ

30 сентябрь 2021 йил
412
0

 

Жаҳон тажрибасида мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, касби, бандлиги, даромад манбаи ва бошқа жиҳатлар бўйича батафсил маълумот тўплашнинг энг самарали усули аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ҳисобланади. Шу боис, 2023 йилда мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг 2015 йилдаги резолюсиясига асосан аъзо давлатларга ҳар ўн йилда камида бир марта аҳолини рўйхатга олиш амалиётини ўтказишни тавсия этади. Хўш, бу бизга нима беради? Биринчи навбатда, республика аҳолиси ва унинг турмуш шароити тўғрисидаги ишончли маълумотлар айнан аҳолини рўйхатга олиш орқали шакллантирилади.Масалан, Фарғонада неча киши ишсиз? Андижонда нечта оила уй-жойга муҳтож? Сирдарёда яна нечта таълим муассасаси қуриш лозим? Қашқадарёда аҳоли хонадонлари асосан қайси йилларда қурилган? Тошкент шаҳрида аслида қанча киши истиқомат қилади ва ҳоказо. Аҳолини рўйхатга олиш амалиёти шу каби кўплаб саволларга жавоб, муаммоларга эчим топиш имконини яратади.

Кўпчилик инсонлар аҳолини рўйхатга олиш амалиётини статистик маълумотлар тўплаш тадбирларининг бир кўриниши, деб тушунади. Аммо бу шунчаки статистика эмас, балки мамлакат аҳолисининг маълум бир вақтдаги фотосуратини кўриш имкониятини берадиган йирик миқёсдаги тадбир ҳисобланади, - деди Давлат статистика қўмитаси Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бошқарма бошлиғи Қобил Бердиқулов. — Мазкур давлат даражасидаги кенг кўламли, кўп вақт ва маблағ талаб этадиган тадбирни ўтказиш учун халқаро талабларга мувофиқ 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади. Ушбу амалиёт мустақиллик йилларида республикамизда илк бор ўтказилаётганини инобатга олиб, уни ташкил этишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2020 йил 11 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.Унга кўра, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябр кунлари амалга оширилади.

 

Бахмал туман Статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив