Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судига Бахмал туман тиббиёт бирлашмасида халқ маслаҳатчилар сайлови ташкил этилди

Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судига Бахмал туман тиббиёт бирлашмасида халқ маслаҳатчилар сайлови ташкил этилди

07 май 2024 йил
77
0

Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 59-моддасида 35 ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси халқ маслаҳатчи бўлиши мумкунлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 13-моддасига киритилган ўзгартиришга кўр, фақатгина ўта оғир жиноят ишлари ҳайъатда кўриб чиқилиши белгиланган.

Шу муносабат билан сайловда жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг раиси М.Эрназаров,  Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва шифокорлар, жами 116 киши иштирок этди.

Туман судининг раиси М.Эрназаров сўзга чиқиб, ўта оғир жиноят ишлар биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда кўрилганда суд таркибига судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси киришини, одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа эга эканлигини, жамоатчиликнинг суд ишларида фаол иштироки одил судлов фаолиятининг очиқ-ошкоралигини кенгайтиришини, фуқароларнинг суд ҳокимиятига ишончини мустаҳкамлашини, бугунги кунда миллати, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан катьий назар катта ҳаётий тажриба, бенуқсон обрў-эътиборга эга, ўттиз беш ёшга тўлган ва доимий турар жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фукаролари халқ маслаҳатчиси этиб сайланиши мумкинлигини айтиб ўтди.


Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори йиғилиш иштирокчиларига кўп йиллардан буён ўзларининг ҳалол меҳнатлари ва юриш-туриши билан аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган тиббиёт бирлашмасининг шифокорлари З.Дўсмуродова, Н.Ахмуродова, А.Ғафуров, Ў.Жўрамуродов ва Б.Холжигитовлар нинг номзодларини жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг халқ маслаҳатчисига тавсия  этиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида фикр берди.

Йиғилиш қатнашчиларига халқ маслаҳатчиси лавозимига кўрсатилган ҳар бир номзодга очиқ овоз бериш йўли билан сайлашни таклиф қилди ва йиғилиш қатнашчилари кўрсатилган ҳар бир номзодларни бир овозда тасдиқлади

 

М.Эрназаров

Жиноят ишлари бўйича

Бахмал туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив