Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Судья ва ёшлар учрашуви

Судья ва ёшлар учрашуви

30 апрель 2024 йил
157
0

Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди раиси М.Эрназаров томонидан ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида туманнинг "Новқа" маҳалласида жойлашган 8-мактабда учрашув ўтказилди. 

 

Тадбир даовмида ёшларга мамлакатимизда охирги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан ёшларнинг билим олиши, ижтимоий,  иқтисодий ва сиёсий ҳаётлари учун ҳар бир соҳада яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тушунчалар берилди ва уларга ўз орзуларини амалга оширишлари, етук мутахассис бўлишлари учун бадиий китобларни кўп ўқишлари, ватанни севишлари, унга садоқат билан хизмат қилишлари тушунтирилди. 

   

 

Шунингдек, тарғибот тадбири давомида мактаб ўқувчилари билан содир этилаётган жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, оилавий низолар юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

М.Эрназаров

Жиноят ишлари бўйича

Бахмал туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив