Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Бахмал туманида “Ҳарбий ватанпарварлик” мусобақаси бўлиб ўти.
Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Бахмал туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабида “Ҳарбий ватанпарварлик” мусобақаси бўлиб ўтди.
Бахмал туман ҳокимилиги, туман Мудофаа ишлари бўлими, Жиззах ҳарбий прокуратураси ва вилоят Қўриқлаш бошқармаси билан ҳамкорликда чегара олди маҳаллардаги ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда оммавий спортга қизиқишларини ошириш мақсадида "Спортни сев ,спорт билан яша" шиори остида мусобақа ташкил этилди.
Мусобақада, тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан ташкил топган жами 23 та жамоалар таркибида 200 нафар иштирокчилар “Арқон тортиш”, “Армлеслинг”, “Шаҳмат-шашка” ва “Камондан ўқ отиш” шартлари бўйича ўзаро беллашишди.
Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирок этган жамоаларга ташкилотчилар ва ҳомийлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Бахмал туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати