БАХМАЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ АЗИЗ ЭРГАШЕВНИНГ ҒАЛЛАКОН МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
Тумандаги 1-сектор худудида жойлашган “Ғаллакон” маҳалласи фуқаролари учун сайёр қабул уюштирилди.
Сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари Бахмал туман ҳокими Азиз Эргашев ва сектор раҳбарлари томонидан тинглади.
Мазкур қабул давомида, маҳалладаги фуқаролар томонидан 29-сонли умумтаълим мактаби биносини капитал таъмирлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида имтиёзли кредит расмийлаштириш, ичимлик суви билан таъминлаш, електр энергияси ва яроқсиз холга келган симёғочларни бетон таянч устунларга алмаштириш, ички кўчаларга қум-шағал аралашмалари ётқизиш ҳамда тиббиёт соҳасига оид жами 10 та мурожаатлар эшитилди. Шундан, 5 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари тегишлилиги бўйича ташкилот ва корхоналар мутасаддиларига бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Бахмал туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати