Бахмал туманидаги Барлос ҚФЙ Сойлик қишлоғида яшовчи I-гуруҳ ногирони, Турапов Тўлқин Алишер ўғлига туман масъуллари томонидан ёрдам кўрсатилмаётганлиги ҳақидаги видео лавхага муносабат
Ижтимоий тармоқларда “Барлос ҚФЙ Сойлик қишлоғида яшовчи 2005 йилда туғилган, миллати ўзбек, 1-гуруҳ ногирони, Турапов Тўлқин Алишер ўғлига туман масъуллари томонидан ёрдам кўрсатилмаёпти” мазмунидаги видеомурожаат акс этган лавха эълон қилинди.
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида, Бахмал тумани 3-сектор хамда туман хокимлиги масъуллари томонидан тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилиб Т.Туроповнинг 2021 йилдан 2023 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали назоратга олинган ҳамда сектор раҳбари ҳамда туман ҳокимининг шахсий ва сайёр қабулларида қилган мурожаатлари асосида унга ва оиласига қуйидаги ёрдамлар кўрсатилганлиги маълум бўлди.
Жумладан 2021 йилда туман ҳокимлиги томонидан яшаш учун 6 сотх ер майдони ажратиб берилганлиги;
- 2022 йилда оиласига ҳоким ёрдамчиси томонидан мотокултиватор, чорвачилик учун имтиёзли кредит ажратилганлиги ҳамда уйининг таъмири учун 50 дона шифер ва 100 метр река ва страпилалар берилганлиги;
- Т.Тураповнинг онаси Бурхонова Санобарга 2022 йилнинг июль ойида “Саховот ва кўмак жамғармаси" томонидан 600 минг сўм, октябрь ойида 750 минг сўм, ноябрь ойида 900 минг сўм жами 2250 минг сўмлик моддий ёрдам пули ва декабр ойида оиласига 500 кг кўмир махсулоти ҳамда 3-сектор раҳбари томонидан 1 қоп ун, 5 литр ёғ ва озиқ овқат маҳсулотлари ва “Янги йил совғаси” берилганлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари 2022 йилда фуқаронинг даволаниши учун ўзига "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисобидан 2 500 минг миқдоридаги харажатлар тўлаб берилган бўлса онаси Бурхонова Санобарга имтиёзли даволаниш учун йўлланма берилган шу каби февраль ҳамда ноябрь ойларида вилоят ногиронларни реаблитация қилиш марказига имтиёзли ордер берилган.
Шунингдек 2023 йил 17 январь кунида Т.Тураповнинг оиласига “Саховот ва кўмак жамғармаси томонидан 300 минг сўмлик сектор раҳбари томонидан 400 минг сўмлик жами 700 минг сўмлик қўшимча равишда Наврўз байрами муносабати билан оиласига озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилган.
Т.Туроповга 2023 йил март ойида болаликдан ногиронлик гуруҳи умурбодлик қилиб белгиланган.
У истиқомат қилувчи Бахмал туман Барлос ҚФЙ Сойлик қишлоғи йўлига Бахмал туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан шағаллар тўкилиб, шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Хозирги вақтда, Т.Тураповнинг онаси С.Бурхонова “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, унга янги тикув машинаси бериш режалаштирилган.