Энергия ресурсларидан қарздорлик ундируви давом этмоқда
Ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, энергия ресурслари етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасида шартнома мажбуриятларига сўзсиз риоя этиш,— иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Маълумки, бу йил қиш анча совуқ бўлганлиги учун энергетика тизими билан боғлиқ муаммолар яққол кўриниб қолди. Хусусан, электр энергияси ва табиий газ етказиб беришда айрим эскирган воситалари истеъмол талаби даражасида эмаслигини англатди. Энергетика тизимларини трансформация қилиш ўз навбатида маблағга бориб тақалади.
Энергия ресурсларидан фойдаланиб, пулини тўлашга келганда «ҳаражатлар рўйхати»нинг охирги қаторига қўядиган шахслар хам учраб туради.
Бугунги кунда Бюронинг Бахмал туман бўлими томонидан энергия ресурсларидан қарз ундирувлар билан боғлиқ ижро ишлари алоҳида назоратга олинган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга юзага келган қарздорликларини доимий равишда тўлаб бориш, акс холда қонунчиликда назарда тутилган таъсир чоралари кўрилиши мумкинлиги юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилади.
Бюронинг Бахмал туман бўлими томонидан юридик ва жисмоний шахслардан ижро хужжатларига асосан жорий йилнинг 8 феврал кунидан Энергия ресурсларидан қарздорлиги учун 130 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 628 млн. сўм амалда ундирилган бўлса, 1 та 1 млн. сўмлик мулклар хатланган.
Табиий бойликларимизнинг қадрига етиб, ундан фойдалангандан сўнг тўловларини ҳам ўз вақтида тўлаб борилганда, шу каби ортиқча харажатлар ва ҳаракатлар амалга оширилмас эди.
Мажбурий ижро бюроси
Бахмал тумани бўлими