Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида “Очиқ бюджет” лойиҳаси орқали 2022 йил биринчи ва иккинчи мавсумларда қилинган ишлар юзасидан МАЪЛУМОТ

Бахмал туманида “Очиқ бюджет” лойиҳаси орқали 2022 йил биринчи ва иккинчи мавсумларда қилинган ишлар юзасидан МАЪЛУМОТ

05 октябрь 2022 йил
183
0

2022 йил феврал-март ойларида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнлари натижалари юзасидан жамғармадаги қолдиқ сумма Бахмал туманида 2022 йил 1 феврал ҳолатига 375 млн 891 минг сўм бўлиб, Жамғармага ўтказилган маблағ 4 млрд 513 млн сўм. Шундан 963 млн сўм маҳаллий бюджет ҳисобидан, 3 млрд 550 млн сўм 2022 йил бюджет параметрлари ҳисобидан шакллантирилган.

2022 йил феврал-март ойларида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида портал орқали 299 та таклифлар билдирилган. Шундан, 180 та таклиф ишчи комиссия томонидан тасдиқланган, 119 та таклиф рад қилинган.

"Очиқ бюджет" ахборот порталида ўтказилган Ташаббусли бюджет жараёнининг биринчи босқич жараёнида 8 та таклиф ғолиб деб топилган, ҳамда 4 млрд 930 млн сўм ҳисобланади.

Жумладан:

1 ўрин 4732 та овоз билан Бахмал тумани ХТБ га қарашли 50-мактабнинг моддий техника базасини ривожлантриш ҳамда мактабни мултимедия билан жихозлаш ташаббуси 700.0 млн сўм.

2 ўрин 4165 та овооз билан Бахмал туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактаби моддий техник базасини янгилаш ва эскирган иситиш тизимини замонавий иситиш батареялари билан алмаштириш ташаббуси  950.0 млн сўм.

3 ўрин 3779 та овоз билан 56 мактабни тамирлаш  ташаббуси  900.0 млн сўм.

4  ўрин  2272 та овоз билан  Бахмал тумани ХТБ тизимидаги 70-мактабга фаоллар зали, кутубхона, қўшимча икки хоналардан иборат бўлган бино қуриш  ташаббуси 500.0 млн сўм.

5 ўрин 2132 та овоз билан Узунбулоқ ҚФЙда жойлашган Қўрғонча 2 қабристонини 1300 метр девор билан ўраш ташаббуси 250.0 млн сўм

6  ўрин  1457 та овоз билан  Бахмал тумани Музбулоқ МФЙ қишлоғи учун 21-мактаб худудидан минни фудбол майдони қуриш ташаббуси 250.0 млн сўм.

7  ўрин  1306 та овоз билан  Бахмал тумани Муллабулоқ қишлоғи ички ҳамда асосий йўллар(асфалт йўллар) га боғловчи барча йулларига шағал ётқизиш (тахминан 15 км йўлга) ҳамда иккита автомобил сиғадиган даражада кенгайтириш ташаббуси 1 080.0 ммлн сўм

8 ўрин 1213 та овоз билан Жиззах вилояти Бахмал тумани 45-мактаб атрофини панжара тўсиқларини янгилаш ташаббуси 300.0 млн сўм билан ғолиб бўлди.

Ҳозирги кунда туман ободонлаштириш бошқармаси ва халқ таълими бўлими томонидан 2022 йилда билдирилган ғолиб деб топилган 8 та таклиф бўйича моддий техник базасини ривожлантириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларни якунлаган.

Ташаббусли бюджет жараёнининг биринчи босқич жараёнида жами 27691 та овозлар берилган.

2022 йил давомида туман маҳаллий бюджетининг маҳаллий бюджетнинг 5 % хисобидан шаклланган маблағлар хисобидан 3 548.954 млн сўм, 2022 йил 1 чорак ДОБК маблағлари хисобидан 420.0 млн, 2 чорак ДОБК маблағлари хисобидан 470.0 млн жами 4 438.954 млн сўм ўтказилган. Фуқоролар ташаббусли бюджети 1 мавсуми учун ғолиб таклифларни молиялаштириш учун 41.181 млн сўм маблағ етишмаган ва 2022 йил 1 мавсумда ғолиб таклифларни молиялаштиришдан қолган маблағ 44.290 минг сўмни ташкил этган. 2022 йил 1 июл холатига “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” жамғармасида 2 мавсуми учун жами 4 442.1  млн сўм маблағ шаклланган.

Жорий йил 15 июлдан 3 августга қадар openbudjet.uz веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 121 та таклифлар билдирилди. 4 августдан 23 августтга қадар ушбу таклифларнинг барчаси модерациядан ўтказилиб натижада 86 та ташаббус овоз бериш учун қабул қилинди. 35 ташаббус турли хил сабабларга кўра рад этилди. 24 августдан 17 сентябрга қадар 86 та ташаббус овоз бериш жараёнида иштирок этганлиги ҳамда жами туман буйича овоз бериш жараёнида 13321 та фуқоролар овоз бериш жараёнида катнашган, якунда 8 та таклиф  ғолиб деб топилган бўлиб жумладан:

1 ўрин 2933 та овоз билан Бахмал тумани Гулбулоқ ҚФЙ, Қоропчи қишлоғидаги "Жуманқора" жоме масжидига олиб борадиган йўлларни асфалт қилиш  ташаббуси 600.0 млн сўм.

2 ўрин 2846 та овооз билан Бахмал тумани Бахмал тумани Галлакон махалласи Удамали ва Балки кишлогидаги ички йулларни асфалтлаш ташаббуси 1 200.0 млн сўм.

3 ўрин 2077 та овоз билан Бахмал тумани 12-умумтаьлим мактабига Фаоллар зали қуриш ва жихозлаш, мактабнинг эски биносида жойлашган иситиш тизими бутунлай янгилаш, ёғоч дераза ва эшиклари ҳамда синф хоналарининг пўлини янгилаш ташаббуси 600.0 млн сўм.

4  ўрин  2070 та овоз билан  Бахмал тумани Сарой МФЙ биносини таъмирлаш ташаббуси 235.0 млн сўм.

5 ўрин 2052 та овоз билан Бахмал тумани 74-умумтаьлим мактабига10 дона электрон доска, 2 дона рангли принтер, 2 дона анон МФ 3010 маркали принтер,
1 дона проектор, 15 дона ноутбук, 5 дона планшет, мусиқа асбоблари, 2 дона телевизор, мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар хонасига мебел жиҳозлари, кутубхона учун китоб жавонлари ва компютер тўпламлари ташаббуси 300.0 млн сўм 6  ўрин  1797 та овоз билан  Бахмал туманига қарашли 26-мактаб ҳудудини  ва мактаб стадионини темир-арматура панжара билан ўраш ва замонавий дарвоза ўрнатиш, мактаб атроф йўлаклари ҳамда стадионини ёритиш тизимлари билан таминлаш ҳамда мактаб стадионини томошабинлар учун 200 кишилик ўриндиқлар билан таминлаш  ташаббуси 300.0 млн сўм.

7  ўрин  1793 та овоз билан  Бахмал туман ХТБ га карашли 36- мактаб учун сунний копламали стадион куриш лозим ташаббуси 300.0 ммлн сўм.

8 ўрин 1786 та овоз билан Навбахор МФЙ Қорақурсоқ қишлоғидаги Коинот кўчасида 1300 метр масофада кўчанинг аҳволи талабга жавоб бермайди болалар мактабга қатнашга қийналади Абдулла Қаххор кўчасида 500 метр тамир талаб кўча, Сой қишлоғидаги Дилроз Кўчасидан 500 метр тамир талаб кўча Дўсмат қишлоғидаги Сомон ёғли кўчасида 500 метр тамир талаб кўча Фиедавсий кўчасидан Самарқанд вилоятига чиқиб кетувчи ирмоғидан 500 метр тамирталаб кўча мавжуд қишлоғимиз майдони катта чекка жойлардан мактабга қатнаш болаларга анча қийинчилик туғдиради айниқса ёғингарчилик бўлган пайтларда қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш анча муаммо туғдиради шунинг учун қуйидаги кўчаларни бетон қопламали кўчага айлантириш керак ташаббуси  900.0 млн сўм билан ғолиб бўлди.

Хозирги вақтга келиб манзилли рўйхат тасдиқланган, хамма хисоб рақамлар очилган ва маблағлар бюртмачи ташкилотларга ўтказиб берилган.

Ғолиб деб топилган 8 та ташаббус тумандаги депутатларга назорат учун бириктирилган.

Бахмал тумани молия бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив