Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Жиззах вилояти Бахмал туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Жиззах вилояти Бахмал туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

24 январь 2020 йил
1 242
0
Жиззах вилояти Бахмал туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги
589-сонли Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш, маҳаллий бюджети харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.
Мазкур Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Бахмал тумани бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгаши (Кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
  1. Жиззах вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил
    13 декабрдаги “Жиззах вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 300/50-сонли қарорига асосан Бахмал тумани (Кейинги ўринларда - Туман деб аталади) бюджетига Жиззах вилояти бюджетидан ажратилган:
тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 44 108 469 минг.сўм миқдорида тасдиқланганлиги;
туман бюджетининг айланма касса маблағи 518 000 минг. сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Қонунга асосан 2020 йилда:
а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетида тўлиқлигича қолдирилади:
  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • айланмадан олинадиган солиқ (ягона солиқ тўлови)
  • Тадбиркорлик фаолияти бўйича қатъий белгиланган солиқ

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда туман бюджети ўртасида қуйидаги ажратмалар асосида тақсимланади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 21 фоиз туман бюджетига, 79 фоиз вилоят бюджетига;
  • юридик шахсларнинг фойда солиғи 90 фоиз туман бюджетига,
    10 фоиз вилоят бюджетига;
  • юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи 100 фоиз туман бюджетига;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 100 фоиз туман бюджетига;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи 90 фоиз туман бюджетида, қолган 10 фоизи вилоят бюджетига;
  • айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим
    100 фоиз туман бюджетига;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари) 100 фоиз туман бюджетига;
  • харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим 100 фоиз туман бюджетига;

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

  1. Қонунга асосан туман бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилганлиги ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

а) тумандан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари туман бюджетидан молиялаштирилиши

б) туман бюджетидан:

  • фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;
  • давлат санитария-эпидемиология назорати туманмарказини сақлаш харажатлари молиялаштирилиши.
  1. 2020 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари
    1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин;
  2. Бахмал туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин
  3. 2020 йил учун Туман бюджети захира жамғармаси ҳажми
    1 млрд. 142 млн 404 минг сўм миқдорида белгилансин

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. Туман ҳокимлиги, Туман молия бўлими:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
    1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
  2. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда туман бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.
  3. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
  4. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.
  6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Халқ депутатлари Бахмал туман
Кенгаши раиси, туман ҳокимиМ.Анарбаев
Халқ депутатлари
Бахмал туман Кенгашининг
2019 йил 27 декабрдаги
46/1-сонли қарорига
1-илова
Жиззах вилояти Бахмал тумани маҳаллий бюджетининг даромадларининг
2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари


минг сўмда
Т/РДаромад турлариЖами

ЖАМИ33 194 226,0
1Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи1 666 955,0
2Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи5 480 167,0
3Акциз солиғи, жами495 000,0

шу жумладан:


- бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ495 000,0
4Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ360 301,0
5Юридик шахслар ер солиғи1 840 000,0
6Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ174 131,0
7Ягона солиқ тўлови2 002 864,0
8Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ИТД)366 705,0
9Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи4 897 850,0
10Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ норуда106 299,0
11Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ3 223 354,0
12Йиғимлар160 600,0
13Тақсимланувчи даромадлар жами12 420 000,0

шу жумладан:

14Алкоголга акциз солиғи (шу жумладан пиво)7 970 000,0
15Мобил алоқага акциз солиғи4 450 000,0
Халқ депутатлари
Бахмал туман Кенгашининг
2019 йил 27 декабрдаги
2-илова
2020 йил учун Бахмал тумани бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари
46/1-сонли қарорига

млн.сўм
Кўрсаткичлар2020 йил
Бахмал туман бўйича харажатлари миқдори, Жами77 302 695,0
1Туман халқ таълими бўлими4 286 889,0
2Туман Мактабгача таълим бўлими3 062 487,0
3Туман Тиббиёт бирлашмаси30 743 755,0
4Туман Маданият бўлими1 566 560,0
5Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими840 441,0
6Туман Бандликка кўмаклашиш маркази492 797,0
7Туман ҳокимлиги жами5 094 205,0
8Шу жумладан
9Туман ҳокимлиги саклаш харажатлари1 346 991,0
10Халк кабулхонаси саклаш харажатлари75 973,0
11ФХДЁ бўлими саклаш харажатлари73 455,0
12Туман ҳокимлиги Ижтимоий куникма марказисаклаш харажатлари35 073,0
13Туман ҳокимлиги захира жамгармаси1 142 404,0
14Ҳудудий қишлоқ фуқаролар йиғинининг сақлаш харажатлари1 207 176,0
15Ҳудудий махалла фуқаролар йиғинининг сақлаш харажатлари1 213 133,0
162 ёшгача бўлган болаларни парваришлаётган оналарга хар ойлик нафақалар5 062 673,0
1714 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга хар ойлик нафақалар8 364 576,0
18Кам даромадли оилаларга хар ойлик моддий ёрдамлар2 448 920,0
19Ун ва нон сотиб олиш учун компенсация тўловлари2 301 120,0
20Туман Бюджетдан ташкари пенсия булими497 926,0
21Туман ҳокимлиги Молия бўлими3 851 662,0
22Шу жумладан
23Туман ҳокимлиги Молия бўлими сақлаш харажатлари715 679,0
24Иш ҳақининг ошиши муносабати билан индексация маблағлари3 135 983,0
25Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими391 424,0
26Туман ветеринария бўлими418 819,0
27Туман хайвонлар касалликлари ташхиси ва озик-овкат махсулотлари хавфсизлиги маркази274 764,0
28Туман фермер, дехкон, хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши1 215 768,0
29Туман ирригация бўлими628 254,0
30Туман ободонлаштириш бошқармаси5 759 655,0
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив