Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Боқувчининг пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи

Боқувчининг пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи

08 август 2022 йил
239
0

Меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида вафот этган боқувчининг оиласига, шунингдек марҳум пенсионернинг оиласига пенсия боқувчининг иш стажидан қатъи назар тайинланади.

Башарти, боқувчи вафот этган кунга қадар унга ногиронлик пенсияси тайинланиши учун зарур иш стажига эга бўлган бўлса, умумий касаллик ёки иш билан боғлиқ бўлмаган майибланиш оқибатида вафот этган боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.

Бошқа мамлакатлардан кўчиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг оилаларига, башарти, боқувчи Ўзбекистон Республикасида ишламаган бўлса, пенсиялар қуйидаги ҳолларда тайинланади:

а) бошқа мамлакатларда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олган оилаларга — боқувчисининг иш стажидан қатъи назар;

б) пенсия олмаган оилаларга — башарти, боқувчи ишлаш тўхтатилган кунга қадар тегишли стажга эга бўлган  бўлса, меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида вафот этган тақдирда эса — боқувчининг иш стажидан қатъи назар.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Бахмал туман бўлими ходими

А.Эшқувватов

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив