Аҳолини рўйхатга олиш стратегик масала
Маълумки юртимизда аҳолини рўйхатга олиш юзасидан кенг қамровли ишлар бошлаб юборилди. Аҳолини рўйхатга олиш нафақат аҳоли сони ва демографияси балки оилавий аҳволи, яшаш шароити, бандлиги, жинси, ёш даражалари, фуқаролиги, ҳудудларда аҳоли зичлик даражаси ва бошқа ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари ҳақида ишончли маълумот тўплаш имконини беради. Бу ўз навбатида ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш, бўш иш ўринларини ташкил этишга ёрдам беради. Бундан ташқари ҳудудларнинг хариталаридаги мавжуд хатоликларга ечим топиш бўйича аниқ таклифлар бериш имконини вужудга келтиради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарорга мувофиқ аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилда ўтказилиши белгиланди. Тадбирга тайёргарлик сифатида мамлакатимизнинг тўрт ҳудуди: Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 2021- йил 1–25- ноябр кунлари аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш амалга оширилди.
Бахмал тумани статистика бўлими
Бош мутахассиси Ф.Мурадов