Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" ги Қонуни ижросини таъминлаш бўйича тумандаги ташкилот, корхона ва муассасаларда амалий семинар ташкил этилди.
Бугун 2022 йилнинг 26 январ куни Бахмал туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан Бахмал туманидаги халқ қабулхонаси, Бахмал тумани адлия бўлими, Бахмал тумани прокуратураси билан хамкорликда Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" ги Қонуни ижросини таъминлаш бўйича тумандаги ташкилот, корхона ва муассасаларда амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" ги Қонунинг мақсади ва қўлланилиш соҳалари, мурожаатлар тўғрисидаги қонунчилик, қонундаги асосий тушунчалар, мурожаатлари кўриб чиқишнинг асосий принциплари, мурожаатларнинг шакли ва турлари, мурожаатларга қўйиладиган талаблар, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул тартиби, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбирколар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва «business.gov.uz» дастури орқали келган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, Давлат органларининг, ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг вертуал қабулхоналари фаолияти, мурожаатлар бўйича иш юритиш тартиби,мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари, мурожаатларга жавоблар,мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органларининг,ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисдаги масалалр кўриб чиқилди.
2022 йилнинг 4 февралида Бахмал тумани Давлат солиқ инспекциясида ва 16 февралда Бахмал тумани тиббиёт бирлашмасида "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" ги Қонуни ижросини таъминлаш буйича семинар ташкил этиш белгилаб олинди.
Ф.Зарипов
Бахмал туманидаги Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини
кўриб чиқиш қабулхонаси мудири