Бахмал уманидаги кам таъминланган еҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олинди
Жорий йилнинг 31 декабр куни кириб келаётган Янги йил байрами муносабати Баҳмал тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Жиззах вилояти бўлими бошқаруви, Баҳмал тумани бўлинмаси, Баҳмал тумани Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги кам таъминланган еҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олинди ва Маҳалла фондининг тайёрланган озиқ овқат маҳсулотлари байрам совғаси сифатида топширилди.
Ушбу фуқаролар туман ҳокимлиги ҳамда Маҳалла фондига ўз миннатдорчилигини билдиришдилар.
Хайрия тадбирлари туман бўйлаб давом етмоқда.
Ўзбекистон "Маҳалла хайрия жамоат фонди Баҳмал туман бўлинмаси туманимиз аҳлига Янги йил билан муборакбод етади!