“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 455-Ф-сонли Фармойишига асосан, 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги ҳамда 21 август — умумхалқ хайрия ҳашари куни этиб белгиланди.
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказилиши режалаштирилган ушбу хайрия ҳашарида фуқаролар ихтиёрий равишда, мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаган ҳолда иштирок этиши, шунингдек дизенфекция жиҳозлари ва воситалари, ҳимоя ниқоблари, антисептик воситалари ва бошқа техник анжомлар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Мазкур тадбир доирасида:
- маҳаллалар;
- аҳоли яшаш хонадонлари;
- кўп қаватли уй атрофлари;
- гузар ва хиёбонлар;
- зиёратгоҳ ва қабристонлар;
- кўча ва болалар майдончаларида кенг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади. Дарахтлар оқланади ва шакл берилади.
Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, пенсионер ва ёлғиз қариялар, ногиронли бўлган шахсларнинг хабар олиниб, уларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилади.
Маҳалла" хайрия жамоат фонди Бахмал туман бўлинмаси