Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида "Қадриятлари қадр топган она Ватаним” шиори остида "Sumalak_party" маданий-маърифий ва кўнгилочар байрам тадбири бўлиб ўтди

Бахмал туманида "Қадриятлари қадр топган она Ватаним” шиори остида "Sumalak_party" маданий-маърифий ва кўнгилочар байрам тадбири бўлиб ўтди

24 март 2022 йил
182
0


Бахмал туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бахмал туман бўлинмаси хамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Бахмал туман бўлинмаси ташаббуси билан туман ҳокимлиги, касб-ҳунар мактаби, маданият бўлими ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкил этилган байрам тадбири катта дошқозонда қайнаётган халқимизга хос миллий ва баҳорий таом саналган Сумалак атрофида кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосари Х.Хўжамуродов сўз олиб барчани яқинлашиб келаётган баҳорий байрамлар билан табрикладилар ва барчага хушкайфият тилаб, тадбирни очиб бердилар.

Байрам тадбири давомида миллийлигимизни акс эттирган кўргазмалар, спорт мусобақалари, китобхонлик кўргазмалари, миллий куй-қўшиқлар ва қизиқарли викторина ўйинлари ташкил этилиб, барчага эсда қоларли лаҳзаларни туҳфа этди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив