Бахмал туманида 34 та маҳалла бўлиб, 28 948 та хонадонларда 37 669 оилалар, 7 дан зиёд миллат вакилларидан иборат жами 172,3 минг нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.
Шундан 45 минг 437 нафарини ёшлар, 84 минг 454 нафарини аёллар, 87 минг 121 нафарини эса эркаклар ташкил қилади.
“Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича 19 та наъмунали, 15 та маҳаллалар эса яхши тойифага киритилган. Ўрганиш натижасига кўра эхтиёжманд хонадонлар – 2 288 та (6,0 %), ўрта-ҳол хонадонлар сони 20 236 та (82.9 %), ўзига тўқ хонадонлар 4 777 та (16.5 %) аниқланди.
“Ҳар бир оила табдиркор” дастури доирасида жорий йилнингтўққиз ойи мобайнида 45,8 млрд.сўм кредитлар ажратилиб, 2024 йилга белгиланган 45,9 млрд.сўм режа (99,5 %).га бажарилди.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан 2024 йил учун 1 млрд. 550 млн.сўм субсидия ажратиш режасининг 726 млн.сўм (79,5 %) бажарилган.
Туманда 56 052 нафар аҳоли иш билан банд бўлиб, 3 347 нафарини ишсизлар ташкил қилади (ишсизлик даражаси 5,6 %).
2024 йилда 10 091 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
2024 йилнинг 3 чорак холатига 13 841 та янги иш ўринлари яратилган яъни 148% га бажарилган. Жумладан:
Инвестиция лойиҳалари – режа 405 нафар, амалда 422 нафар.
Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик – режа 4 519 нафар, амалда5 130 нафар.
Қурилиш соҳасида – режа 403 нафар, амалда 468 нафар.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида белгиланган 4 050 нафар режанинг, амалда 7821 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Бандлик йўналишида ахоли томорқаси
Туманда жами 28 440 та томорқаси мавжуд бўлиб, 5 900 га томорқа ер майдонларига эга. Касаначилик йўналиши ҳисобига 128 млн. сўм субсидия асосида 31 нафар доимий иш ўрни, 2 та кооперация ташкил қилиш ҳисобига 76 нафар ёшлар бандлиги таъминланди.
Шунингдек, 607 нафар ёшларга 375 га ер майдони ажратиш орқали ишсизликни қисқартиришга эришилди.
Камбағал аҳоли сони – 10 357 нафар;
117 нафаркам таъминланган аҳоли касб-ҳунарга ўқитилиб, ҳар бир оила тадбиркор дастури асосида тадбиркорликка йўналтириш, касаначиликни ривожлантиришхисобига субсидия асосида 159 нафар фуқарога 726 млн.сўмлик тикув машиналари ва асбоб ускуналар олиб бериши орқали уларнинг бандлиги таьминланди. Тумандаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш орқали 1 360 нафар фуқаролар доимий иш билан таьминланиб, камбағалликдан чиқарилди.
Ҳорижга узоқ муддатга ишга кетган мигрантлар сони 3 042 тани ташкил қилади. Шундан, 550 нафари ҳориждан қайтиш истагини билдирган мигрантлар жорий йилнинг 4-чорагида босқичма босқич ишга жойлаштириш орқали бандлиги таъминланади. Келгусида “Qiu luji trading company LTD” компанияси билан ҳамкорликда "Odiljon agro life" МЧЖ 38,0 млн долларлик суюлтирилган минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни лойиҳаларни ташкил этиш орқали 100 нафар доимий иш ўринлари;
- Новқа массивидаги ташкил этилган “Микрокальций” МЧЖ га ишга жойлаштириш орқали 80 нафар мигрантларнинг бандлиги таъминлаш,
- “Тонготар” массивидаги “Тошкент вино” комбинатига қарашли томат ишлаб чиқариш заводини ишга тушириш орқали 120 нафар мигрантларнинг бандлигини таъминлаш, кичик бизнес субъектларига имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига 250 нафар мигрантларни тадбиркорликка йўналтириш орқали бандлиги таъминланади.
Жорий йилнинг 1-11 июн кунлари Хитой халқ Республикасига амалий ташриф давомида 30,0 млн долларлик туризмни ривожлантириш мақсадида замонавий меҳмонхона ташкил этиш лойиҳаси бўйича келишувга эришилди.
Жорий йилнинг III – чорагида лойиҳани амалга ошириш ишлар бошланади. Натижада 30 млн.долларлик ҳорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб, 65 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари Хитойлик хамкорлар билан туманнинг салохиятидан келиб чиқиб 21 та
100 млн.долларлик, 750 нафар иш ўринларга эга янги лойиҳа таклифлари устида амалий ишлар олиб борилмоқда.