Ўзбекистонда болаларга нисбатан оиладаги (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган. Шунингдек, оиладаги зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги аризани суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида эмас, суд муҳокамаси пайтида бериш тартиби жорий қилинди.
Қонунга кўра, Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан эр-хотин ёки оилада бирга яшовчи бошқа шахсларга нисбатан оиладаги (маиший) зўравонлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлсада, бу ҳаракатларни болага нисбатан содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган эди.
Жиноят-процессуал кодексининг 583-моддаси «Оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киришидан олдин берилиши мумкин» мазмунидаги иккинчи қисм билан тўлдирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
Жиноят кодексининг оилавий (маиший) зўравонлик тўғрисидаги 1261-моддаси болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Эрназаров Максуд Маматқулович
Жиноят ишлари бўйича
Бахмал туман судининг раиси