“Томорқа – даромад манбаи” эканлигини “Новқа”ликлар яхши англаб етишган. Маҳалладаги Санжар Кўчаров уйидаги мўжазгина устахонасида телевизор, радио ва турли хил маиший техникаларни тузатади. Мактабдан бўш пайтларида ўғли Беҳрузни ҳам ёнига олиб касбининг сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.
Санжар ака бўш пайтларида томорқасидаги 200 туп мевали ва манзарали дарахтлар орасига тўрт фаслда ҳам турли кўкатлар, қулупнай, картошка, сабзи, булғор қалампири, саримсоқ пиёз каби экинлар ҳамда уй шароитида помидор ва бодринг кўчаларини янгича усулда етиштириб яхшигина даромад олади. Ҳар-бир оила тадбиркор дастури доирасида бу оила ҳам имтиёзли кередит эвазига томорқасига икки сўтихли иссиқхона ташкил этиб, жорий йилнинг 8 март куни рекорд навли бодринг кўчатларини экишган эди. Ҳозирда бодринглар пишиб-етилиб, маҳалла гузари ва ички бозорни таъминламоқда.
Иссиқхонадаги кўчатларга меҳр бермасангиз мўл ҳосил ололмайсиз. Чарчаган пайтимда иссиқхонадаги мўл ҳосилга қараб чарчоғим чиқади. Ҳар куни 30 килодан, 50 килограмгача ҳосил териб оламиз, бодрингларни ўзим парваришламасам эртаси куни ҳосилдорлиги пасайиб кетади дейди – томорқачи жилмайиб. Турмуш ўртоғи Мўтабар Кўчарова ҳам рўзғор ишларидан ортиб томорқага ҳам ёрдамлашади. Хонадон бекаси фарзандларини ёнига олиб, яшил баргли изгирид дарахтидан турли ҳажмда сават тўқишади. Албатта, саватнинг ҳам ҳаридори гир, маҳалладан ортмайди.
Қўни-қўшнига намуна бўлса арзийдиган сўлим Бахмалнинг меҳнатдан бахт топиб яшаётган ибратли оиласи шундай бўлса керак.
Бахмал туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати