Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 59-моддасида 35 ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси халқ маслаҳатчи бўлиши мумкунлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 13-моддасига киритилган ўзгартиришга кўр, фақатгина ўта оғир жиноят ишлари ҳайъатда кўриб чиқилиши белгиланган.
Шу муносабат билан сайловда жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг раиси М.Эрназаров, Бахмал туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи К.Гулбоев ва ходимлари, мактаб директорлари ҳамда ўқитувчилари, жами 110 киши иштирок этди.
Туман судининг раиси М.Эрназаров сўзга чиқиб, ўта оғир жиноят ишлар биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда кўрилганда суд таркибига судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси киришини, одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа эга эканлигини, жамоатчиликнинг суд ишларида фаол иштироки одил судлов фаолиятининг очиқ-ошкоралигини кенгайтиришини, фуқароларнинг суд ҳокимиятига ишончини мустаҳкамлашини, бугунги кунда миллати, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан катьий назар катта ҳаётий тажриба, бенуқсон обрў-эътиборга эга, ўттиз беш ёшга тўлган ва доимий турар жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фукаролари халқ маслаҳатчиси этиб сайланиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Бахмал туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи йиғилиш иштирокчиларига кўп йиллардан буён ўзларининг ҳалол меҳнатлари ва юриш-туриши билан аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган 6-сонли мактаб директори Х.Мелибоев, 1-сонли мактаб директори Д.Қаландаров, 81-сонли мактаб директори М.Зиёдуллаева, 79-мактабининг директор ўринбосари Р.Рахмонов, 59-сонли мактаб ўқитувчиси Қ.Шербеков ва 5-сонли мактаб ўқитувчиси С.Жониқуловаларнинг номзодларини жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг халқ маслаҳатчисига тавсия этиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида фикр берди.
Йиғилиш қатнашчиларига халқ маслаҳатчиси лавозимига кўрсатилган ҳар бир номзодга очиқ овоз бериш йўли билан сайлашни таклиф қилди ва йиғилиш қатнашчилари кўрсатилган ҳар бир номзодларни бир овозда тасдиқлади
М.Эрназаров
Жиноят ишлари бўйича
Бахмал туман судининг раиси