Тумандаги 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари туман ҳокими А.Эргашев, сектор раҳбарлари, маҳаллалар еттилиги ва тумандаги ташкилотлар раҳбарлари томонидан ўрганиб чиқилди.
Мазкур сайёр қабулда, фуқаролар томонидан ичимлик суви, газ, електр энергияси билан таъминлаш, чорва моллари учун яйлов ажратиш, моддий ёрдам, ижтимоий нафақа, ишга жойлашиш, соғлигини тиклаш учун ордер олиш, уй-жой таъмирига оид жами 35 та мурожаатлари тингланди. Келиб тушган мурожаатларнинг 18 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 7 тасига соҳавий мутахассислар ҳуқуқий тушунтириш беришди. Қолган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъуллар томонидан назоратга олинди.
Бахмал туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати