Тумандаги “Ўсмат”, “Дўстлик” ва “Новқа” маҳаллаларидаги аҳолининг томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларини тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида, хонадон эгаларига томорқанинг ҳар-бир қарич еридан самарали фойдаланиш нафақат оила бюджетига қўшимча даромад олиб кириши балки, оиладаги ишсизларнинг бандлигини таъминлашда муҳим омил эканлигига ҳам алоҳида урғу бериб ўтилди.
Аҳоли томорқаларида “Сайҳунобод тажрибаси” асосида тўлиқ фойдаланишни ишга солиш ва туманимизда озиқ-овқат хавфсизлигини ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшиш юзасидан масъуллар томонидан зарурий таклиф ва тавсиялар берилди.
Бахмал туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати