Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 февралдаги “Вояга етмаганлар ўртасида қонунбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қарорнинг мазмун моҳияти ва белгиланган вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Бахмал туманидаги 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган йиғилишда, Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари Достон Тожибоев, Гвардиянинг Бахмал тумани Болалар билан ишлаш бўлими бошлиғи майор Хайрулла Холматов, туман ҳокими ўринбосари Холбой Хўжамуротов, ММТБ ходимлари, мактаб директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва мактаб психологлари ҳамда алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилишда сўз олганлар умумтаълим мактабларида ўқувчиларни узлуксиз дарс жараёнларига жалб этиш, уларни ватанпарварлик ва умуминсоний қадрятларимизга хурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, қонунбузарликларнинг олдини барвақт бартараф этиш, психологик қўллаб- қувватлаш ҳамда хавфсизликни таъминлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар бериб ўтдилар.
Якунида, таълим сифатини янада ошириш юзасидан “оила – маҳалла – мактаб” занжири асосида ҳамкорлик қилиш, мактабларда давоматни яхшилаш юзасидан МГ ҳарбий хизматчилари ва инспектор-психологларининг иш фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар келишиб олинди.
Бахмал туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати