Бахмал тумани Барлос ва Боғишамол маҳалласи худудларида аҳоли томорқаларида йилига 2-3 маротаба ҳосил олиш, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, сотиш ва экспорт қилиш ишларини тизимли амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарорининг мазмун моҳиятини тушунтириш юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.
Семинарда юқори даромадли экинларни етиштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиявий қўлланмалар тарқатилди ва тушунтириш ишларини олиб борилди.
Ўтазилган семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидан Мухаммадиев Мехриддин ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Жиззах вилоят кенгаши раис ўринбосари Норалиев Дилмурод, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, томорқа ер эгалари ҳамда Бахмал туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари иштирокида Барлос маҳалласи худудидаги Алпомишев Шохрух хонодонида ва Истиқлол маҳалласи худудидаги ёшларга ажратиб берилган деҳқон хўжалиги ер майдонида экилган тўқсонбости экинлари кўздан кечирилди.