Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахмал туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бугун халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Сессияда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.
Шундан сўнг депутатлар Азиз Эргашевни Бахмал тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқулладилар.
Азиз Эргашев ҳозирга қадар Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.