Бахмал тумани давлат солиқ инспекциясининг мажлислар залида Жиззах вилоят судининг судьяси Қ.Холмуродов, жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг раиси О.Эсанов томонидан, туман прокуратураси, туман ИИБ, туман ДСИ, ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қиливчи ходимлар, фуқаролар ва жамоатчилик вакилларига Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-884-сонли Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтирилди.