Бахмал тумани “Новқа” МФЙ “Юксалиш” кўчасидаги узунлиги 600 метрни ташкил қиладиган йўл яроқсиз ҳолатга келгани, қишда лой, ёзда чанг бўлиб, тез тиббий ёрдам машиналари айтилган манзилга етиб бора олмаётгани танқид қилинган.
Ушбу масала бўйича туман ҳокимлиги, туман ободонлаштириш бошқармаси масъуллари ҳамда “Новқа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида ишчи гуруҳи томонидан батафсиз ўрганиб чиқилди.
Жорий йил “Новқа” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-408-сонли қарори асосида жами 13.0 км йўлда шағаллаштириш ишлари, 0.35 км йўлда асфальтлаш ишлари олиб борилди, шундан Юксалиш кўчасида 2.5 км тупроқ йўллар шағаллаштирилган.
Юқорида кўрсатилган “Юксалиш” кўчасининг 0.6 км йўли таъмир талаб аҳволда эканлиги маълум, ушбу 0.6 км йўл 2024 йил манзилли дастурига киритлган бўлиб, дастур доирасида таъмирлаш ишлари режалаштирилганлигини маълум қиламиз.