Ижтимоий тармоқларда Бахмал туманидаги ўқувчилар ва ўқитувчилар апрель ойида бўлиб ўтган инглиз тили олимпиадаси совринларини туман ҳокимлиги тўламай келаётганидан норози бўлишгани ҳақидаги маълумотлар туман ҳокимлиги масъуллари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда молия бўлими раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ўрганишда аниқландики, ушбу олимпиада учун 2023 йил бюджет параметрларида йил бошидан мактаб ва мактабгача таълим бўлимининг мақсадли жамғармасига маблағ ажратилган.
Ушбу маблағ олимпиада иштирокчиларини рағбатлантириш ҳамда таълим муассасасининг моддий-техник базасини мустахкамлаш учун йўналтирилган.