Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-117-сон қарори билан тасдиқланган Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ жорий йилнинг 15 майидан 15 июнига қадар ҳудудларда фуқаролар ва жамоат ташкилотларидан ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар йиғиш назарда тутилган.
Шу муносабат билан Бахмал тумани ҳокимят биносида 2023 йил 22 май куни очиқ мулоқот ўтказилади.
Очиқ мулоқотга Халқ депутатлари кенгашидан сайланган депутатлар, жамоат бирлашмалари вакиллари, манфаатдор ташкилотлар ҳамда фуқаролар таклиф этилади.