Видео лавҳада танқид қилинган Новқа маҳалласи Юксалиш қишлоғидаги симёғочлар бўйича мурожаат қилинган. Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги масъуллари, туман электр таъминоти корхонаси масъуллари иштирокида тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди.
Новқа маҳалласи Юксалиш қишлоғидаги бугунги кунда 25 дона темир бетон таянч устунлар ўрнатилган бўлиб, яна қўшимча 100 КВа трансформатор пункти ва 0.5 км 10 кВ хаво тармоғи ҳамда 1.5 км 0.4 кВ хаво тармоғини янгидан қуриш ишлари бошланган, 2-чорак якунига қадар тугатилишини маълум қиламиз. Хозирда темир бетон таянч устунлари олиб келиниб, ишлар бошланган.