Маълум қиламизки, Бахмал тумани қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигони туманнинг "Оқтош" ҚФЙ ҳудудида жойлашган бўлиб, умумий майдони 3 гектарни ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг Санитария қоида ва меъёрларининг 5.2-бандида қаттиқ маиший чиқинди полигони, аҳоли яшаш ҳудудидан 500 метрдан кам бўлмаслиги белгиланган. Шунга ко`ра, Бахмал тумани чиқинди полигони Ўрай қишлоғи аҳоли яшаш жойидан 500 метрдан кам бўлмаган узоқликда жойлашган.
Туман маиший чиқинди полигонига келтирилган маиший чиқиндиларни доимий равишда суриб, кўмиш ишлари олиб борилмоқда. 1 дона ХГМA-93ИҲ русумли фронтал автоюклагич ёрдамида чиқиндиларни кунлик суриш ишлари амалга ошириб келинмоқда. Шунингдек, 2023-йилнинг 9-март куни полигонда 1 дона автоюклагич ҳамда 1 дона автосамосвал ёрдамида рекултивация ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари “Оқтош” ҚФЙ фаоллари ва атрофдаги фермер хўжаликлари раҳбарлари билан келишган ҳолда 1 га майдонда умумий қиймати 5 млрд. сўмлик экологик санитария талабларига жавоб берадиган қайта юклаш станцияси қурилади ва 10 нафар қўшимча ишчи ўрни яратилади.
Лойиҳа-смета хужжатлари «SAM TEX PROECT» MЧЖ томонидан якунланди. Қурилиш ишлари бошланиш арафасида.