Бахмал туманида 2022 йил «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали Гулбулоқ ҚФЙ Қоропчи қишлоғида йўлларни таъмирлаш лойиҳаси бўйича муносабат
Бахмал туманида 2022 йил «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали Гулбулоқ ҚФЙ Қоропчи қишлоғида йўлларни таъмирлаш лойиҳаси ғолиб бўлган. Ушбу лойиҳа бўйича 2023 йил 18 феврал куни блогер Учқун Холиқов томонидан You tube тармоғида қатор муаммолар келтириб, видео чикарилган.
Ушбу лойиҳа ташаббускори томонидан видеога қуйидагича изох берилган;
Лойихада кўрсатилган йўлларни асфалт қилишга маблағ етарли бўлмаганлиги сабабли, қишлоқ оқсоқоллари, фуқаролари билан келишилган холда 5 км йўлни шағаллаштиришга келишилгани, бу тўғрисида халқ депутатлари Бахмал тумани кенгашига 2022 йилнинг 11 октябрида билдирги киритилгани, асфальт ўрнига шағал қилиш учун смета ҳужжатлари тайёрланган ва экспертизадан ўтказилганлиги билдирилган.