Ижтимоий тармоқларда “Бахмал туманидаги бир гуруҳ фермер хўжаликлари номидан йўлланган мурожаатда Бахмал тумани ҳокими, ИИБ бошлиғи ва ҳоким ўринбосарлари фермер хўжаликларига мажбурлаб “Fruts of paradise” MCHJ кластери билан шартнома туздиргани, аммо икки ой ўтса-да, топширилган ғалланинг пулини ололмаётгани шикоят қилиниб, топширилган ғалланинг пулини ундириб беришда амалий ёрдам сўралган” тўғрисидаги мурожаатга нисбатан туман ҳокимлигининг муносабати.
Бахмал туманидаги бир гурух фермер хўжаликлари томонидан туман ҳокими, ИИБ бошлиғи ва ҳоким ўринбосарлари фермер хўжаликларини мажбурлаб “Fruts of paradise” МЧЖ кластери билан шартнома туздирганлиги, натижада икки ой ўтсада топширилган ғалланинг пулини ололмаётганликларидан норози бўлиб қилган мурожаати туман ҳокимлиги ҳамда масъуллар томонидан ўрганиб чиқилди.
Мурожаатга нисбатан туман ҳокимлиги қуйидагниларни маълум қилади:
Амалдаги қонунчиликка асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи юридик шахслар етиштирилган ҳосилни шартнома асосида сотиши белгилаб қўйилган бўлиб, тумандаги фермер хўжаликлари жорий йилда етиштирилган бошоқли дон маҳсулотларини сотиш бўйича “Жиззах донмаҳсулотлари” АЖ, “Fruits of paradise” МЧЖ ва "Chubar Agro cluster 777" МЧЖлар билан шартномалар расмийлаштириш имкониятига эга эди.
Шунингдек, фермер хўжаликларига айнан қайси тайёрлов корхонаси билан шартнома тузиш юзасидан ҳеч қандай тазиқлар ўтказиш ёки мажбурлаш ҳолатлари юзага келмаган.
Мурожаат муаллифлари “Fruits of paradise” МЧЖ кластери билан бошоқли дон етказиб бериш бўйича ўз ихтиёрлари билан шартномаларни расмийлаштирган.
Шу ўринда, “Fruits of paradise” МЧЖ ғаллачилик кластери томонидан 2022 йил учун тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларини бажарилиши ҳолати ўрганиб чиқилиб, ҳақиқатда 26 та фермер хўжалигидан 208,8 млн. сўм қарздорлиги мавжуд эканлиги аниқланди.
“Fruits of paradise” МЧЖ раҳбари А.Эшбоев мавжуд қардорликни 10 кун муддат ичида тўлаб бериш чорасини кўришини билдирди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, “Fruits of paradise” МЧЖ қарздорликни 10 кун муддатда тўлаб бермаган тақдирда мурожаат муаллифлари белгиланган тартибда тегишли тартибда судга қарздорликни ўндириб бериш бўйича мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум қилинади.