"Rost24" телеграм каналида “Бахмал туманига борсангиз йиғлаб юборасиз” номли видео лавҳада кўтарилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Барлос ҚФЙ 2021 йил “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурига киритилган бўлиб, режа бўйича 17 км электр узатиш тармоғи ҳамда 2 комплект трансформатор ўрнатиш киритилган бўлиб, амалда 17 км электр тармоғи тўлиқ тортилган ва 2 комплект трансформатор пункти тўлиқ ўрнатилиб фойдаланишга топширилган. Шунингдек Барлос қишлоқ фуқоролар йиғинига режа бўйича 170 дона темир бетон таянч устунлари ўрнатилиши лозим, амалда 126 та ўрнатилиб, 44 тага бажарилмаган бундан ташқари 0,4 Кв ҳаво тармоғи учун СИП-35 маркали 2,8 км кабел симлар олиб келиниши билан қолган ишлар бажарилади. Сойлик қишлоғида давлат дастури доирасида 7,5 км тупроқ йўллар шағаллаштирилган бўлиб, ҳудуддаги туман ХТБга қарашли 56-сонли мактаб биносини 900 млн сўм маблағ эвазига реконструксия ишлари амалга оширилган. |
Бахмал туманида Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари, генерал-майор Ғ.Т.Қодиров, туман ҳокими М.Анарбаев томонидан Халқ қабулхонаси билан тасдиқланган режа асосида 2 маротаба, маҳаллабай ўрганиш орқали 12 маротаба, туман сектор раҳбари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 54 маротаба оммавий сайёр қабул, 43 та ёшлар билан учрашув, жами 99 та қабул ўтказилиб, қабулларда 284 та мурожаат қабул қилиниб, 223 та (78%) ижобий ҳал этилган. Мисол учун Фидокор МФЙда яшовчи кам таъминланган М.Фармоновага 132 млн сўм маблағ эвазига уй-жой қуриб берилган. |
Ушбу масала юзасидан 16.12.2022 йил соат 15:00 да 120 нафар фуқаролар билан ўтказилган йиғилишда иштирок этган фуқароларнинг барчаси ҳоким ва депутатни танишликларини маълум қилди. Аммо Самарқанд вилояти, Булунғур тумани билан чегарада жойлашган Бахмал “Пайшанба деҳқон бозори” МЧЖга қўшни ҳудудлардан келган фуқаролар ҳоким ва депутатни танимаслиги қайд этилди. |
Барлос ҚФЙ, Сойлик қишлоғидаги артезиан қудуғи яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги, таъмирлашнинг имкони йўқлиги сабабли, Сойлик қишлоғига 1 дона янги артезиан қудуғи ва 5,0 км ичимлик суви тармоғи қуриш учун давлат дастурига таклиф берилганлиги, шунингдек мурожаатдаги 2022 йил 8 октябрда тасдиқланган дастурга асосан 2023 йилда Шодлик МФЙ, Шодлик қишлоғи ва Қудуқ қишлоғига 2 дона артезиан қудуғи ва 5,5 км ичимлик суви тармоғи қурилиши режалаштирилганлиги тушунтирилган. |
Хотин-қизлар ишсизлигини таъминлаш борасидаги мурожаат юзасидан сектор ҳудудидаги касб-ҳунар мактаби биносида Жиззах “Faralli Textile” МЧЖ қошида 200 ўринга мўлжалланган тикувчилик цехи фаолият юритаётганлиги хозирда 50 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланиб, қўшимча 150 ўринли бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб, фуқароларга ишга жойлашиши ҳамда узоқ масофалар учун транспорт ажратилиши белгилаб олинди. |
Фидокор МФЙ ҳудудини табиий газ тармоғига улаш ҳақидаги масаласи юзасидан ҳудудга туманнинг табиий газ етиб бориши қийин бўлган масофада жойлашганлиги сабабли, суюлтирилган газ таъминотига ўтказилган. Ҳозирги кунда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 1032 та аҳоли хонадонларидан 993 таси суюлтирилган газ баллони билан таъминланиб келмоқда. Ажратилган суюлтирилган газ фонди ва туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режага асосан хонадонларга 30-40 кун оралиғида етказиб берилмоқда. |
Чегарадош Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи давлат ахамиятидаги 4Р 238 автомабил йўлининг 53-54 км оралиғида жойлашган кўприк 12 млрд сўм маблағ эвазига (заказчик) мижоз (раҳбари Д.Исаев тел:94-679-11-31) “Самарқандсувқурулишинвест” пудратчи “Зарафшон сув қурилиш” МЧЖ томонидан 6 млрд сўмлик қуриш ишлари амалга оширилиб, 2023 йилнинг I ярим йиллигида кўприк фойдаланишга топширилиши маълум бўлди. |
Барлос ҚФЙ “Пайшанба дехқон бозори” МЧЖ ҳудудидан ўтувчи йўл четидан пиёдалар йўлакчаси қуриш “Манзилли дастур” асосида ишлар бошланган. Автомобиллар тўхташ жойи учун ҳудуд ажратилган, қурилиш ишлари амалга оширилмоқда якунлаш арафасида. |
Барлос ҚФЙ, Сойлик қишлоғига 1 дона артезиан қудуғи ва 5,0 км ичимлик суви тармоғи қуриш учун давлат дасурига таклиф берилган. |
Бахмал тумани Нурафшон МФЙ, Тайпоқсой қишлоғида яшовчи Мингбоева Насиба Хамроевна 26.10.2022 йилда боқувчисини йўқотганлигини маълум қилиб, оиласига бир марталик моддий ёрдам ажратилиши ҳақидаги мурожаати туман Халқ қабулхонаси томонидан 103051-ssq/22 рақам билан назоратга олиниб, туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ўрганилиб, оиласида 3 нафар фуқаро яшаётганлиги меҳнатга лаёқатлилиги аниқланиб, тегишли тартибда тушунтириш олиб борилган ҳамда 2023 йилда қўшимча ўрганилиб, мезон талаблари асосида “Аёллар дафтари”га киритиш юзасидан ариза муаллифига тушунтириш берилган. Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати |