“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиалининг 2022 йил 13-октябрдаги туман ҳокимлигида №5/395 рақам билан рўйхатга олинган хати ва “Ҳудудгазтаьминот” АЖнинг 2022 йил 26 июлдаги 03-14-313/4977 сонли рухсат хати билан суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган ҳудудлардаги Бахмал тумани Гулбулоқ, Шодлик, Нурафшон, Тонготар, Бунёдкор ва Навбахор МФЙ ҳудудларидаги ҳозирда фойдаланишда бўлмаган 17,9 км ҳар хил тур ва ҳажмидаги газ қувирларини деомантаж қилиш учун “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти корхонасининг масъул ҳодимлари томонидан кесиб олинмоқда.
Бу тўғрисида Бахмал тумани ҳокимининг Гулбулоқ, Шодлик, Нурафшон, Тонготар, Бунёдкор ва Навбахор МФЙ ҳудудларидаги ҳозирда фойдаланишда бўлмаган 17,9 км ҳар хил тур ва ҳажмидаги газ қувирларини деомантаж қилиш учун рухсат бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган.
Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати