Сизга яхши маълум, Бахмал тумани географик жойлашувига кўра тоғлар, қир-адирликлар ва умуман туристларни жалб қила олиш учун кенг имкониятга эга ҳудуд ҳисобланиб, Туризм - туманимиз иқтисодиётининг “драйвер” соҳаларидан бири ҳисобланади.
Бахмал туманида 100 га яқин хусусий тадбиркорлар томонидан кемпинглар ташкил қилган бўлиб - уларга ҳар куни мингга яқин маҳаллий ва республикадан туристлар ташриф буюради, оилавий меҳмон уйи – кунлик ташриф буюрувчилар сони 150-200 га яқин, санатория ва соғломлаштириш марказига камида 5 кунлик даво муолажалари олиш учун ташриф буюради бу санаториянинг сиғими бир марталик 150 ўринга мўлжалланган.
Туманда 60 дан ортиқ зиёратгоҳ, археологик топилмалар, архитектура обектлари ва монументал ёдгорликлар мавжуд. Булар орасида энг кўп ташриф буюрувчи жойлар зиёратгоҳлар бўлиб, бунга маҳаллий ва ҳорижий туристлар ташриф буюради. Бу зиёратгоҳларга ҳар куни 200-300 га яқин туристлар ташриф буюради.
Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчасидаги “Ўсмат ота” зиёратгохи
Қисқача маълумот:
Машҳур фиқҳ ва мутафаккир Алоуддин Усмандий Самарқандийнинг тўлиқ исми - Абдулфатиҳ Алоуддин Муҳаммад ибн Абдулҳамид ибн Умар ибн Ҳасан ибн Ҳусайн Усмандийдир.
Кўпгина манбаларда унинг 1095 милодий (488 ҳижрий) йили Усмадда таваллуд топиб,1157 (552 ҳижрий) йили 64 ёшида вафот этган.
Аллома фиқҳ илмини устози Ашрф ибн Муҳаммад Алавийдан олган. Хадис илмини эса Ислом тарихида "Сардуш шахид" лақаби билан машхур Умар ибн Абулазиз ибн Моза Бухорийдан ўрганган.
У зот фиқҳ,ҳадис ва калом,шунингдек мазҳаблараро фарқларни ўрганадиган илмул ҳилоф бўйича етук олим сифатида чуқур билимли,беназир иқтидор ва фавқулодда салоҳияти билан ажралиб турган.
Шунинг учун унга илм аҳли орасида "Ал-алоул олим " (Оламнинг устуни) "Ал-ало" (устун),"Ал - алоус Самарқандий","Алоуддин" (Диннинг устуни) каби шарафли номлар берилган.
Машҳур тарихчи Абдулкарим Самъоний (1113-1167) нинг "Ал-ансоб" (Насабнома) асарида "Ўғлим Абдулмузаффар (вафмил 1217) у киши Алоуддин Усмандийдан ҳадис эшитган" деб келтиради.Бундан алломанинг ҳаидис ровийси ҳамд белгиланганлигини биламиз.
Алоуддин Усмандийнинг бой илмий меросига тўхталсак.
Бу асарга ҳам Имом суғдий Абдулмафохир Муҳаммад ибн Махмуд Судайсий ва бошқлар шарх битишган.
2020-2021 йилларда манзилли дастур асосида Республика бюджети маблағлари ҳисобидан Маданий мерос департаменти Илмий-эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган лойиҳа асосида реставрация ишларини рестоврация ишларини Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжинеринг компанияси буюртмасига асосан "Меърос" МЧЖ томонидан 2020 йилда таъмирлаш ва тиклаш ишлари учун 1 млярд 197 миллион 500 минг сўм маблағ ажратилган бўлиб,таъмирлаш тиклаш ишлари 2020-2021 йиллар давомида амалга оширилган.
Бахмал тумани Новқа қишлоғидаги “Новқа ота” зиёратгохи
Қисқача маълумот:
“Новқа ота” деб номланиши кўпроқ “Нақъатун” (арабча) - яъни “туя” маъноси билан боғланади. ХХ асрнинг 70-йилларига қадар қишлоқ ҳудудида “Норчўкди” деган жой мавжуд бўлган. Бу жойда яқин-яқингача кичик бир тепалик бўлиб, қишлоқ одамлари бу тепаликни “ривоятдаги аёл туясини чўктирган жой ва айнан туянинг қолдиғи”, деб уқтиришади.
Археолог М.Пардаевнинг тадқиқотларида Новқа ота зиёратгоҳининг шимолий-ғарбий қисмида, сойнинг чап қирғоғида жойлашган VI-VIII асрларга оид Навкат археология ёдгорлиги ҳақидаги фикрлар мавжуд. Тадқиқотчининг фикрича, “Навкат” сўғдча атама бўлиб, “Нав”-янги, “кат”, “кет”, “кент”-“қишлоқ”, “қўрғон” маъносини англатган. Демак, “Новқа” сўзи аслида Навкат, Навкет, Навкент атамасидан ҳосил бўлиб, Янгикент, Янгиқишлоқ, Янгиқўрғон маъноларини англатишини таъкидлайди.
Зиёратгоҳ Бахмал туманининг шарқий-жанубида, Туркистон тизма тоғлари этагидаги Новқа қишлоғининг тоғ томон биқинида, уч томони қир ва адирлар билан ўралган ихчам сойликда, кўҳна "Ҳовқа ота" қабристонининг ёнгинасида жойлашган. Бахмал тумани маркази Усматдан беш чақирим, Жиззах шаҳридан эса 70 километр узоқликда. Ҳудуди 2,25 гектарни ташкил этади.
Бу зиёратгоҳ булоғи ҳақида. Бу булоқнинг шифобахшлиги ва илоҳий қудрати ҳақида барча бахмалликлар фахрланиб гапиришагилар.Бу сўлим маскан асли авлиё жой бўлиб ўтмиши беҳисоб зиёратчиларнинг дилини овлаган. Айтишларича бу сўлим жойнинг сувидан ичган инсон умр бўйи бу оромгоҳнинг чин ихлосманди бўлиб қолармиш. Беш бармоқ изи кўринишидаги булоқдан чиқаётган сув бутун Новқани ичимлик суви билан таъминлайди. Бу булоқ бошига қўйилган авлиёнинг насл-насаби номаълум, лекин авлиё шарафига қўйилган мармар битик тош ўша улуғ зотнинг салоҳиятидан дарак бериб турибди. Даҳрийлик талвасаси билан бузиб ташланган хонақоҳ қайта тикланган. Булоқ ёнидаги катта гумбазли Жомъэ масжиди 1905-йиллларда қурилиб, бу жой Новқаликлар учун яқин ўтмишда гузар мақомини олган.
Бугунги кунда ушбу зиёратгоҳда асосан фарзандли бўлмаган, ошқозон-ичак ҳамда юрак қон-томир касалликларига шифо истаб келган кишиларни кўплаб учратиш мумкин.
Бахмал тумани Мўғол қишлоғидаги “Саид Мирхалиллох” хонақоҳи
Қисқача маълумот:
"Боғимозор ота” туманнинг Мўғол қишлоғида шундай зиёратгоҳ бўлиб, мазкур манзил ҳақида “Ганжи Алишер” номи билан Ҳофиз Таниш Бухорийнинг "Абдулланома" асарида ҳам маълумот бериб ўтилган.
“Боғимозор ота” бу зиёратгох тумандаги энг ҳушхаво манзилга тўғри келади. Бу ерда 1395 йилларда Амир Темурнинг пирлари Мир Саид Бараканинг қариндошлари Мир Саид Халилиллоҳ хазратларига ушбу манзилни сўгоркол (тарифлаб) берганлар, ул зод Амир Темурдан сўнг ўн йил чамаси яшаганликлари ва бу даргохга ҳоқон Шохрух Мирзо Улуғбек ва Али Қушчи каби улуғларнинг ташриф буюришганлиги манбаларда қайт этилган.
Бугунги кунда бу ерга келаётган, ўтмиш қадриятларимизга беқиёс ҳурмат ва эъзоз кўрсатаётган зиёратчилар қадами узилмайди.
Бахмал тумани Жўм-жўм қишлоғидаги “Бахмал Эко Туризм” МЧЖ
Қисқача маълумот: Халқаро туризм базаси ҳисобланади, виқорли тоғларга сайр, Зиплайнда учиш, бассейн ва хордиқ чиқариш учун ўтов ва супалар мавжуд
2022 йилнинг 12-18-сентябр кунлари Жиззах вилоятининг Бахмал туманида “Масофада пиёда юриш спорт туризми” жаҳон чемпионати мусобақалари ўтказилди. Мазкур чемпионатни Халқаро спорт-туризм федерацияси ҳакамлари Юрий Калаев, Сергей Хорошавен, Павел Новоселов, Ксения Мубаракшина олиб бордилар.Жаҳон чемпионатида ТДИУ ҳамда Бахмал иқтисодиёт ва туризм техникумидан иборат жамоа иштирок этди. Рақиб жамоалар эса Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой ва Россия Федерацияси каби давлатлардан ташриф буюрган спортчилардир.
Эслатиб ўтамиз, "Жўм-жўмсой" спорт туристик базасида машғулотлар майдони ташкил этилган бўлиб, мусобақада иштирокчилар пиёдалар масофаси яккалик, жуфтлик, жамоавий эстефета каби спорт турлари бўйича беллашдилар.
ТДИУ талабалари умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринн.
Бахмал тумани Дувлат қишлоғидаги “Малик аждар” зиёратгохи
Қисқача маълумот: Молгузар тоғининг энг баланд чўққисида “Малик Аждар” зиёратгоҳи жойлашган. Бу улуғ зотнинг асл исми Абдумалик бўлиб, Малик Аждар лақабидир. Бу улуғ зот-саҳоба, Ислом оламиниг номаёндаси бўлган экан. Ўша даврларда у киши Ислом динини ёйиш учун Мовароуннаҳрга келган. Молгузар тоғининг чўққисида жойлашган бўлиб, у ерга автоулов билан бориб бўлмайди. Фақатгина пиёда ёки от-эшаклар билан етиб борса бўлади. Зиёратгохда малик отанинг қабри бўлиб, тошлардан мақбара сифат қилиб йиғилган. Тоғ этагида зиёратгохнинг иккинчи қисми бўлиб, у ерда булоқ мавжуд. Булоқдан қанча сув олинмасин, сув камаймайди. Бир хил ҳолатда туради.
Молгузар тоғидан топилган излар бошқа ўлкаларда топилган излардан фарқ қилади.
Молгузарда яшаган диназаврларнинг ҳаммаси икки оёқли судралиб юрувчилар бўлган. Изларининг умумий кўриниши учбурчак шаклда бўлиб ўртача узунлиги 48-52 см эни эса 45-48 смни ташкил этади. Қадамларининг ораси 153 смдан иборат. Демак, Бахмал ҳудудида топилган бу ноёб излар хисорозаврус тойифасига мансуб. Бу излар бутун бир эрадан қолган камёп тош муҳр болиб бахмал табиятининг гиологик обидаси ҳамдир ва у молгузарозаврус атамаси билан гиология фанига киритилиши зарур. Таниқли этнограф И.М.Жабборов аждодларимиз тасвирий саънат соҳасида ибтидоий жамият давридан бошлаб ажойиб асарлар яратганини таъкидлайди.
Бахмал тумани Қирққишлоқ қишлоғидаги “Хўжа кўндаланг ота” зиёратгохи.
Қисқача маълумот: XV асрлар Зиёратгоҳ кўҳна "Хўжа кўндаланг" қабристонининг ёнгинасида жойлашган. Зиёратгохга махаллий зиёратчилар турли хил тери касалликларига шифо топиш мақсадида ташриф буюрадилар.
Яъни турли хил тери касалликлар: сўгал, тери яралари, тошмаларга мақбара ёнидаги тупроқлардан суртганда тез орада ижобий таъсир кўрсатади.
Медиа-тур иштирокчилари бугунги ташкил этилган тадбирдан мамнунлиги билдириб, ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлишди.
Бахмалл тумани Ахброт хизмати