Юридик шахслар, юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан ташқари) Диққатига
Бахмал туман статитистика бўлими Сизлардан 4-меҳнат шакли (чораклик) Давлат статистика хисобтини – 6 октябрдан кечиктирмай тақдим этишингиз сўрайди.
Статистика ҳисоботлари, интернет жаҳон ахборот тармоғи воситасида статистика ҳисоботини электрон шаклда йиғиш ахборот тизими э-Стат-4 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. э-Стат-4 автоматлаштирилган ахборот тизимида мавжуд бўлган статистика ҳисоботларининг электрон шаклини (наъмунасини) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.hisobot.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ф.Мурадов
Бахмал тумани статистика
бўлими бошмутахассиси