“Менинг махаллам менинг судьям” ғояси асосида Бахмал туманидаги "Новқа" маҳалла фуқаролар йиғинида бир қатор фаоллар ва фуқаролар иштирокида амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини ахолига тушунтириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ўзини ўзи бошқариш органлари ва судларнинг ўзаро хамкорлигини самарадорлигини ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг раиси С.Эргашев қатнашди.
Мазкур тадбир Жиззах вилоят хокими, Жиззах вилоят суди раиси хамда Жиззах вилоят маъмурий суди раиси томонидан 2022 йил 5 июль куни тасдиқланган “Ахолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш мақсадида “Менинг махаллам менинг судьям” ғояси асосида барча судьяларни ўзлари фаолият кўрсатаётган туман (шахар)лар худудидаги махаллаларга доимий бириктириш уларда мавжуд ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва тизимли хал этиш юзасидан сайёр учрашувлар очиқ мулоқотлар Графиги”нинг ижроси доирасида ташкиллаштирилди.
Йиғилишда судлар фаолияти фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ижтимой адолатни, фуқаролар ўртасида тинчлик ва миллий тотувликни таъминлашга кўмаклашиш, қонунга нисбатан ҳурмат муносабатини шакллантиришга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди. Бунда судлар ва фуқароларни ўзини–ўзи бошқариш органларининг ўзаро хамкорлиги юқори аҳамиятга эга эканлигига алоҳида урғу берилди.
Тадбирда Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди, "Новқа" маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда профилактика инспектори иштирокида ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш масалалари бўйича фикр алмашилди. Шунингдек йиғилиш доирасида фуқароларни ўйлантираётган саволларга батафсил жавоб берилди.
Собиржон Эргашев
Жиноят ишлари бўйича
Бахмал туман судининг раиси