2022 йилнинг 6 ойи давомида Бахмал туманида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича кўзга кўринарли ишлар амалга оширилди.
Бахмал туманидаги жами 32 та маҳаллаларга танлаб олинган ҳоким ёрдамчилари лавозимларига тайинланди. Ҳоким ёрдамчилари алоҳида хона ҳамда (Агробанк ҳомийлик маблағи ҳисобига) замонавий янги компьютер техникалари ҳамда зарур мебеллар билан таъминланди.
Ўтган давр мобайнида барча маҳаллалардаги 26 027 та хонадонларда хатлов тўлиқ якунланди. Ўрганиш натижаларида 26 027 та хонадонларда 146 404 та аҳоли яшаётганлиги маълум бўлди. Мазкур хонадонларнинг 1 271 таси ёки (4,8%) 1-тоифа, 17 047 таси ёки (65,4%) 2-тоифа, 676 таси ёки (2.6%) 3-тоифа ва 7 033 таси ёки (27.0%) 4-тоифадаги хонадонлар эканлиги аниқланди.
Шунингдек, аҳолининг 1119 таси 36,9 млрд сўм кредит олиш ва 200 таси 2,6 млрд сўм субсидия олиш истаги мавжудлигини аниқланди. Хатлов натижалари бўйича ҳар бир маҳалланинг ўсиш нуқталари ҳамда иқтисослашувидан келиб чиқиб туманнинг драйвер тармоқлари (хизмат кўрсатиш, паррандачилик, чорвачилик ва деҳқончилик) белгилаб олинди.
III. Иш билан таъминлаш ва ўқишга йўналтириш
Январь-июнь ойларида Ҳоким ёрдамчилари билан бирга амалга оширилган ишлар ҳисобига туманда 8 236 та (14 002 та режага нисбатан 58.8%,) фуқароларнинг қуйидаги йўналишларда бандлиги таъминланди:
518 таси ёки 3.7 фоизи доимий;
211 таси ёки 1.5 фоизи жамоат ишлари;
1064 таси ёки 7,6 фоизи ер ажратиш;
6177 нафари ўзини-ўзи банд қилиш ҳисобига.
266 та ЯТТ тадбиркорлик субъекти фаолияти очилган.
Шу билан бирга 739 та фуқаро касбга ўқитишга тавсиянома берилиб, бугунги кунга қадар 343 нафар фуқоролар ўқитилди.
Бугунда аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида 462 та янги тадбиркорлик субъектлар ташкил қилинди.
Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 1 июль ойи ҳолати бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан 1 225 нафар жисмоний шахсларга (28,5 млрд. сўм) ва 8 нафар юридик шасларга (0,7 млрд сўм) оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 28,5 млрд. сўмлик кредит ажратиш бўйича ҳоким ёрдамчиси тавсия берилиб, имтиёзли кредитлар ажратилди. (6 ойлик режасига нисбатан 93.3 %, йилликка нисбатан 46.7%). Жумладан:
– Паррандачилик йуналишида 834 млн.сўмлик 38 та хонодонга 13895 бош парранда.
– Қуёнчилик йўналишида 384 млн. сўмлик 7 та хонодонларга (ем ва қуён 1057 бош қуён.
– Боғдорчилик ва узумчилик йўналишида 3279 млн. сўмлик 116 та,
– Тикувчилик йўналишида 1416 млн. сўмлик 81 та,
– Иссиқхона йўналишида 1218 млн. сўмлик 50 та,
– Балиқчилик йўналишида 66 млн. сўмлик 2 та,
– Асаларичилик йўналишида 2025 млн. сўмлик 92 та хонодонга 1688 қути асалари уяси.
– Қўй ва эчкичилик йўналишида 5467 млн. сўмлик .194 та хонодонга 3037 бош қўй ва эчки.
– Қорамолчилик йўналишида 65 млн. сўмлик 2 та хонодонга 4 бош қорамол.
– Минитрактор, матароллер ва мотокултиватор йўналишида 7591 млн. сўмлик 391 та,
– Ишлаб чиқариш йўналишида 5069 млн. сўмлик 207 та,
– Хунармандчилик йўналишида 57 млн. сўмлик 3 та,
– бошқа йўналишларда 631 млн. сўмлик 25 та талабгорларга имтиёзли кредитлар ажратилди.
Шахсий томорқа хўжалиги ва ҳунармандчиликда бандлиги таъминлаш учун ишсиз ва банд бўлмаган аҳолига ажратиладиган субсидия маблағлари тақсимоти асосида фуқароларга 97,5 млн. сўм (бандлик жамғармасидан ўқитиш ва жамоат ишлари учун 14 млн сўм, фермерлар кенгашидан 32 млн, саҳоват ва кўмак жамғармасидан 19 млн, ёшлар дафтаридан 32.5 млн) субсидиялар ажратилди.
Туманда 32 та маҳалалардан 4 та МФЙлар намуна сифатида танлаб олинди. Танлаб олинган “Нурафшон”, “Оқтош”, “Барлос” ва “Бахмал” МФЙларидан 120 тадан намунали хонадонлар руйхати шакллантирилиб, шундан ҳисобот ойи давомида 120 та ёки 100% намунали хонадан ташкил қилинди ҳамда ушбу хонадонларга 1225 млн. сўм маблағ сарфланди.
(643 млн. сўм кредит,, 536 млн. сўм ўз маблағи, 3 млн. сўм субсидия 12 млн. сўм кооперация ва 31,0 млн сўм хомийлик маблағлари)
Намунали хонадонларга кредитга бўлган талаб 838 млн. сўм бўлиб, шундан 643 млн сўм ёки 76.7% кредитлар ажратилди.
Туман бўйича 1 та маҳалада маҳаллий ҳокимият томонидан 5000 талик ва “Агробанк” АТБ ҳомийлигида 32 та 500 талик инкубаторлар олиб берилиб, ҳозирги кунда 16 000 та жўжа очиб чиқариш қувватида тўлиқ ишламоқда. Қўйилган инкубаторлардан очиб чиққан жўжалар сони 1-июль ҳолатига кўра 53.5 минта бўлиб, ҳозирги кунда шундан
52,8 мингтаси 1015 та оилага тарқатилди. (Шундан “Агробанк” АТБ хомийлиги хисобига олиб берилган 32 та инкубаторлардан 44,2 дона жужа очтирилиб,
733 та хонадонларга 37.2 минг дона жўжалар тарқатиб берилди.)
Мисол: Янгибоғ маҳалласида истиқомад қилувчи Маматқулов Исомиддинга Агробанк ҳомийлигидаги 528 талик инкубатор берилган бўлиб, ушбу фуқаро бугунги кунга қадар
2,4 мингдан ортиқ хонаки товуқ тухумларини қуйиб, 2 мингта жўжа очириб 33 та хонадонга тарқатди.
Мазкур инкубаторларнинг аҳолига берилиши туман бозорларида жўжаларнинг нархига арзонлашишига олиб келди.
Жумладан, ўтган йилнинг шу даврида 1 дона жўжа ҳафталик ёши ва зотига қараб 8000 сўмдан 10000 сўмгача бўлган бўлса, бугунги кунда эса 1 дона жўжа ҳафталик ёши ва зотига қараб 3000 сўмдан 5000 сўмгача ташкил қилмоқда.
VII. Қуёнчиликни ривожлантириш.
Бахмал туманида қуёнчиликни ривожлантириш бўйича 1 та
юридик корхоналар томонидан лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, Файзабод маҳалласида “Ўсмат гўшт махсулотлари” ХК томонидан қиймати
225 млн сўмлик (225.0 млн сўм банк кредити) 2022 йилда
1.5 мингта қуён етқазиб бериш қувватига эга лойиҳа (ҳозирда мавжуд қуёнлари 950 та) амалга оширилмоқда.
Лойиҳаларни амалга ошиши натижасида 4 та иш ўрни яратилиб, хонадонларга ажратилаётган кредитларга таъминот сифатида қуён етказиб берилмоқда.
Бугунги кунда банк томонидан лойиҳалар учун 225.0 млн сўм кредит ажратилиб, ҳозирда 500 та қуён олиб келинди.
Ҳисобот ойи якунида мазкур корхона томонидан таъминотчи сифатида 38 та хонадонга 190 та қуён тарқатилди.
Тумандаги Сангизар МФЙ ҳудудида тикувчилик йўналишида лидер тадбиркор сифатида фаолият юритувчи “Чеварлик сари ” ХК ташкил этилиб, ушбу тадбиркорга 33 млн. сўм имтиёзли банк кредити ажратилди ҳамда 7 та хонадонларда 15 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди.
Туманда намунали сифатида танлаб олинган маҳаллаларда Агробанк АТБ ҳомийлигида жами 93 гектар ерга узумчилик ва олмачилик комплекслари ташкил этилди. Апрел ойи ҳолатига кўра НурафшонМФЙда 70 нафар фукарога 35 гектар, Оқтош МФЙда 30 нафар фукарога 15 гектар, Бахмал МФЙда 26 нафар фукаро 26 гектар, Ўрмончи МФЙ 17 нафар фукаро 17 гектар жами туман буйича 93 гектар узум кучатлари хамда олма кўчатлари экилди. Лойиҳани амалга ошириш натижасида
143 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди.
Мазкур лойиҳа учун Агробанк АТБ томонидан бурғулаш, электр тармоғини ўрнатиш ҳамда томчилатиб суғориш ишларини ташкил қилиш учун 2,9 млрд сўм ҳомийлик ҳисобидан ажратилди. Бугунги кунда юқоридаги 4 та маҳаллада ҳам бурғулаш, электор энергия сталбо симлар тортиш ишлари тугатилиб, томчилатиб суғориш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур маҳаллалар фуқаролари томонидан ободонлаштирилаётган 93 гектар ерга оралиқ экинлари сифатида ошқовоқ, тарвуз-қовун ҳамда нўхат, ловия экинлари экилди.
Шунингдек, январь-июнь ойларида аҳолининг ўз-ўзини банд қилиш ва қўшимча даромад манбаига эга бўлиши мақсадида туманда 20-сонли Қарорга асосан аукцион орқали қўшимча ерлар ажратиш юзасидан 797 гектар ер ажратилиб, 1064 та ЛОТлар орқали 787 гектар ер майдонлари сотилиши таъминланди. Бугунги кунга ушбу майдонларнинг 660 гектарига дукакли ҳамда полиз экинлари экилиши ҳисобига 934 нафар фуқаролар қўшимча даромад манбасига эга бўлди.
Бахмал туманида 2022 йилнинг 1 чорагида 175,8 млн сўмлик 3 та лойиҳада
6 та доимий иш ўринлари яратилди. Шундан, 125,8 млрд сўм банк кредити,
50 млн сўм ўз маблағи ҳисобидан ишга туширилди.
Шунингдек, 2 чораги давомида қиймати 2 125,0 млн сўмлик 13 нафар доимий иш ўринлари яратилиб шундан, 225,0 млн сўм банк кредити, эга бўладиган 3 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари амалга оширилди.
Жумладан: “Ойқор” МФЙ ҳудудида “Хасанов Тўлқин” оилавий корхонаси томонидан қиймати 25.8 млн сўмлик “Оққанд ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга тушиб 2 нафар ишчи ўрни яратилди.
“Ойқор” МФЙ худудида “Хазратқулов Хуршид” оилавий корхонаси томонидан қиймати 15 млн. сўмлик “Совун ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга тушиб 2 нафар ишчи ўрни яратилди.
“Мустақиллик” МФЙ худудида “Фаравон ривожланиш 555” МЧЖ корхонаси қиймати 135 млн. сўмлик “Қолипли нон ишлаб чиқариш” лойихаси ишга тушиб 2 нафар ишчи ўрни яратилди.
“Файзобод” МФЙ худудида “Ором Файз маркет” МЧЖ корхонаси қиймати 1 225 млрд. сўм қандалотчилик лойихаси ишга тушиб 4 нафар ишчи ўрни яратилди.
“Ватанпрвар” МФЙ худудида “Мини Мирасле” МЧЖ корхонаси қиймати 300 млн. сўм умумий овқатланиш шахобчаси ишга тушиб 3 нафар ишчи ўрни яратилди.
“Нушкент” МФЙ худудида “Бахмал эко туризим” МЧЖ корхонаси қиймати 600 млн. сўм ахолига хизмат кўрсатиш корхонаси ишга тушиб 4 нафар ишчи ўрни яратилганлиги бугунги тадбир иштирокчиларига батафсил тушунтириб ўтилди.
"Очиқ мулоқот" сўнгида тадбир иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.
Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари