Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги ПҚ-81-сон қарорига муофиқ.
Рейтинг баҳолаш алоҳида индикаторлардан ташкил топган қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:биринчи йўналиш — давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ҳамда амалиётга татбиқ этилганлиги;иккинчи йўналиш — коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги;учинчи йўналиш — давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги;
тўртинчи йўналиш — ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги;
бешинчи йўналиш — коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги.
Бунда, индикаторларни бажариш орқали:
81 баллдан 100 баллгача тўплаган давлат ташкилоти фаолият самарадорлиги — «яхши»;
55 баллдан 81 баллгача тўплаган давлат ташкилоти фаолият самарадорлиги — «қониқарли»;
55 дан паст балл тўплаган давлат ташкилоти фаолият самарадорлиги — «қониқарсиз» деб топилади.
биринчи йўналиш — максимал 35 балл;
иккинчи йўналиш — максимал 30 балл;
учинчи йўналиш — максимал 15 балл;
тўртинчи йўналиш — максимал 15 балл;
бешинчи йўналиш — максимал 5 балл.
А.Эшқувватов
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Бахмал туман бўлими шўьба мудири