Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сон Фармонига муофиқ.
Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадларини инфляция даражасига қараб индексациялаб бориш ҳамда тегишли ижтимоий тўловлар миқдорининг минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаслигини таъминлаш мақсадида:
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 324 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 633 000 сўм;
ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 698 000 сўм;
меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 698 000 сўм;
1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 3 080 000 сўм;
белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (633 000 сўмдан) 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори — ойига 698 000 сўм этиб белгилансин.
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 500 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 500 000 сўм;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 500 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 185 000 сўмдан қўшилсин;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 500 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўлансин.
Х.Абдуназаров
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Бахмал туман бўлими бошлиғи ўринбосари