Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегияси тўғрисда”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.
Шу мақсадда, Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарор қабул қилинган.
Шу сабабли, жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг раис С.Эргашев, Бахмал туман прокурори ёрдамчиси ва туман ИИБ профилактика инспекторлари иштирокида 2022 йил 8 июль куни Бахмал туман Боғишамол, Истиқлол, Мўғол ва Новқа махалла фуқаролар йиғинларида Бахмал туманидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, масъул шахслар иштирокида уларга эҳтиёжлари бўйича тегишли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Сайёр қабул давомида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатлари уй-жойга муҳтож эканлиги ҳақида, оилавий шароити оғирлиги сабабли моддий ёрдам ажратиб бериши, соғлиғи яхши эмаслиги сабабли, моддий ёрдам пуллари ажратиб бериш, уй-жой учун кадастр ҳужжатлари расмийлаштириш ва имтиёзли кредит ажратиш бўйича мурожаат қилди.
Юқоридагиларга асосан Бахмал туманида “Аёллар дафтари”га киритилган 112 нафар хотин қизларга тўлиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши таъминланди ва айримларининг мурожаатлари ҳал қилиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.
Эргашев Собиржон
Жиноят ишлари бўйича
Бахмал туман судининг раиси