Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир умумий ўрта таълим муассасасини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди ижроси юзасидан туман Халқ таълими бўлимининг 2019 йил 31 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир умумий ўрта таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 292-сонли хатини инобатга олиб хамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 5-, 6-, 25- ва 27-моддаларига мувофиқ
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Туман Халқ таълими бўлимининг 2019 йил 31 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир умумий ўрта таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 292-сонли хати малумот учун қабул қилинсин. 2. Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини шаҳарча, қишлоқ ва маҳалла фуқаро йиғинларидаги ҳудуд ва микрохудудларга бириктириш ҳақидаги рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари (Х.Хўжамуратов)га, туман Халқ таълими бўлими мудири (К.Гулбоев)га ва тумандаги умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарларининг зиммаларига:
- мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга 7 ёшга тўладиган йилда тўлиқ қамраб олиш; - ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан доимий мониторинг олиб бориш; - мониторинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
4. Белгилансинки, тумандаги умумий ўрта таълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумий ўрта таълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
5. “Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш” бўлими (Б.Мирзабеков)га ва маҳалла фуқаролар йиғини раисларига: - мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қамраб олиш жараёнида туман Халқ таълими бўлими ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарор “Бахмал хаёти” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжамуротов ва туман Халқ таълими бўлими мудири К.Гулбоев зиммаларига юклатилсин.
Туман ҳокими
М.Анарбаев