1. Ҳаммага деган гап хато.
2. Мана бу қарорни ўқинг.
3. Барибир ҳужжатларни ўқишга эринасиз, шунинг учун сал қисқароқ шаклда давом этамиз.
Давлат чиндан ҳам аҳолининг кўп тоифаларига моддий ёрдам тўловлари ажратди. Моддий ёрдам кимга берилади? Минг марта ёзилган бўлса ҳам қайтариб-кўчириб ёзаман:
- ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;
Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан берилади.
Яна, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан берилади.
Энди савол.
Сиз пенсионермисиз?
Сиз ногиронлик пенсияси ёки нафақасини оласизми?
Оилангиз боқувчисини йўқотганми?
Оилангизда ногирон фарзанд тарбияланадими? Кам таъминланган оила сифатида рўйхатга киритилиб моддий ёрдам олганмисиз?
Кам таъминланган оила сифатида болангизга нафақа пули оласизми?
Агар бу саволларнинг ҳаммасига йўқ деб жавоб берган бўлсангиз, моддий ёрдам оладиган тоифага кирмайсиз. Гуруҳлардаги аудио, узуқ-юлуқ ахборотларга ишониб, кассага бориб вақтингизни йўқотманг.
Битта оддий халқона мантиқ бор, азизлар. Агар мабодо бутун Ўзбекистоннинг 16 ёшгача бўлган болаларига 200 минг сўмдан берилганида бутун давлат ва хусусий ОАВ бу ҳақда тинимсиз гапираётган, эрталабдан Халқ банки олдида жонли эфирлар қилиб, марафонлар ташкил қилаётган бўларди)
Расмий маълумотларни Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси каналларидан ёки ҳеч бўлмаганда "Ахборот"да кузатинг. Фейкларга алданманг ва тарқатманг.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Бахмал туман бўлими